Наманганлик ғаллакорлар ҳам 198 минг 739 тонна сара дон йиғиштириб, белгиланган режани уддалашди.

Вилоят бўйича ўртача ҳосилдорлик 82 центнерни ташкил қилди, улкан хирмонга шартномавий режани биринчилардан бўлиб адо этган Мингбулоқ, Учқўрғон, Поп ва Тўрақўрғон туманлари ғаллакорлари катта ҳисса қўшди. Жорий йилги ғалла ҳосилини етиштиришда Мингбулоқ туманидаги “Яхши ният”, Учқўрғон туманидаги “Ботиржон Бобирбек”, Поп туманидаги “Зиёрат Поп”, Тўрақўрғон туманидаги “Зумрад Ибрат”, Чуст туманидаги “Юсубжон ҳожи Избосаров”, Чортоқ туманидаги “Бувабой Робахон Файзи”, Наманган туманидаги “Зардўст замин зилол”, Норин туманидаги “Ширин Ҳасан Зуҳра”, Уйчи туманидаги “Барногул зиё файз” фермер хўжаликлари юқори суръатни қайд этиб, гектаридан 90-100 центнердан ғалла олишга эришди. 

[gallery-24159]

Эътиборлиси шундаки, вилоятдаги 690дан зиёд фермер хўжаликлари ўз шартномавий режасини ошиғи билан бажарди. Бошоқли дон ҳосилини нест-нобуд қилмасдан йиғиб олишда Наманган вилояти фермерлари кенгаши ҳам муносиб улуш қўшмоқда. Айниқса, туман кенгашлари ҳузуридаги бухгалтерия маркази агрономлари ғалла ўрим отрядларга бириктирилиб, ўрим жараёнида фаол иштирок этмоқда.

2025 йил ғалла ҳосилининг сифати кўрсаткичлари бўйича хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида низоли масалаларни кўриб чиқиш бўйича “Мобил арбитраж гуруҳлари”га вилоят ва туман кенгашлари ҳуқуқшунослари бириктирилиб, фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган бошоқли дон ҳосилини дон сақлаш омборларига топшириш жараёнида вужудга келган низоли вазиятлар жойига чиқиб тезкорлик билан ҳал этилмоқда.

Оқилхон Дадабоев, Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳосилдорлик 82 центнер бўлди