Хорижга кўчиб кетаётган ўзбекистонликлар сони камаймоқда (+видео)
2026 йилнинг дастлабки уч ойида Ўзбекистондан доимий яшаш учун хорижга кўчиб кетганлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,1 фоизга камайди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январ–март ойларида Ўзбекистондан 2 277 нафар фуқаро доимий яшаш мақсадида хорижий давлатларга кўчиб кетган.
Маълумотларга кўра, кўчиб кетаётганлар кўрсаткичи ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,1 фоизга пасайган. Доимий яшаш учун мамлакатни тарк этганларнинг катта қисми қўшни давлатларга тўғри келган. Айниқса, кўчиб кетганларнинг асосий қисми Қозоғистон ва Россия ҳиссасига тўғри келган.
Статистикага кўра, доимий яшаш учун кўчиб кетганларнинг 80,6 фоизи Қозоғистонни танлаган.
Шунингдек, Россия улуши 16,4 фоизни ташкил этган.
Жанубий Корея ҳиссасига 0,8 фоиз, Қирғизистонга 0,7 фоиз тўғри келган. Қолган 1,5 фоиз бошқа давлатларга кўчиб кетганлардан иборат.
Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Қорақалпоғистон Республикасида қайд этилган бўлиб, 727 нафар киши доимий яшаш учун мамлакатни тарк этган.
Ундан кейин Тошкент вилоятида 637 нафар ва Навоий вилоятида 511 нафар фуқаро хорижга кўчиб кетган. Шунингдек, Тошкент шаҳридан 243 нафар қайд этилган.
Энг паст кўрсаткичлар эса Сурхондарё вилоятида 3 нафар, Қашқадарё вилоятида 5 нафар ва Фарғона вилоятида 13 нафарни ташкил этган.
<iframe width="815" height="458" src="https://www.youtube.com/embed/06YCkJ7FhSg" title="Xorijga ko`chib ketayotgan o`zbekistonliklar soni kamaymoqda " frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳайё Турдалиева, Искандар Исматов (видео), ЎзА