Хориж хабарлари (+видео)
Яқин Шарқдаги кескинлик, Украинадаги муҳим ўзгаришлар, Европадаги ҳарбий фаоллик ва дунё эътиборидаги бошқа халқаро воқеалар... Энг муҳим янгиликлар тафсилоти билан "Хориж хабарлари" дастури
- Ҳиндистон расмийлари Кашмирдаги барча таълим муассасаларига кутубхоналардаги китоблар ва илмий ишларни қайта кўриб чиқиш бўйича топшириқ берди.
- Украина президенти Владимир Зеленский Қуролли кучлар бош қўмондони Александр Сирскийни лавозимидан озод этди. Унинг ўрнига Украина Қуролли кучлари Бирлашган кучлари қўмондони Михаил Драпатий тайинланди.
- АҚШ президенти Доналд Трамп ФИФА президенти Жанни Инфантинонинг БМТнинг навбатдаги бош котиби бўлишини истамоқда.
- The Wall Street Journal Исроил ва АҚШ расмийларига таяниб хабар беришича, Эрон 2025-йил кузида уранни бойитишда фойдаланиладиган минглаб центрифугаларни Пикакс тоғи остидаги туннелларга кўчирган.
- Беларус президенти Александр Лукашенко унинг буйруғи билан мамлакатнинг Украина билан чегараси бўйлаб махсус операция кучлари жойлаштирилганини билдирди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/SeOu6BPYAkY" title="22 июля 2026 г." frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Нозимжон Мардонов, Ёқуб Мелибоев,
Салимжон Обиджонов, ЎзА