Хоразм замини асрлар давомида нафақат бой тарихи ва маданий мероси, балки ўзининг серқувват, ширин ва хушбўй қовунлари билан ҳам машҳур. Ана шундай миллий бойликни кенг тарғиб қилиш, туризм салоҳиятини ошириш ҳамда маҳаллий аҳоли ва меҳмонларни бирлаштириш мақсадида ҳар йили анъанавий "Қовун сайли" фестивали ўтказилади.
"Қовун сайли" – бу нафақат ширин қовунлар намойиши, балки маданий ва гастрономик томоша ҳамдир.
Хива шаҳрида ўтказилаётган фестивалда воҳанинг шаҳар ва туманлари, корхона-ташкилотлари учун алоҳида павильонлар ажратилган бўлиб, миришкор деҳқонлар томонидан етиштирилган полиз экинлари ва улардан тайёрланган маҳсулотлар кўргазмаси ҳам намойиш этилмоқда. Ҳар бир павильонда ўзига хос маданий дастурлар, театрлаштирилган саҳналар, миллий либослар намойиши, фольклор ансамбллари концертлари, миллий таомлар кўргазмалари ҳам ташкиллаштирилган.
"Қовун сайли" Хоразмнинг туристик жозибасини оширишда муҳим ўрин тутади. Фестиваль давомида вилоятга минглаб маҳаллий ва хорижлик сайёҳлар ташриф буюради. Бу эса меҳмонхона, ресторан ва хизмат кўрсатиш соҳаси ривожига ҳам ҳисса қўшади.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/wiLDV8FNIS8?si=QY0TPjZYb1_iEwC_" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Зиёвуддин Нуриддинов, Искандар Исматов, ЎзА