ФОТОРЕПОРТАЖ

Сўнгги йилларда юртимизда туризм соҳаси анча ривожланди. Ҳукуматимиз томонидан ички ва ташқи туризмни ривожлантириш мақсадида сайёҳлик фирмаларига қатор имтиёз ва субсидиялар берилмоқда. Албатта, бу ўз натижасини бермоқда. Бунга жавобан тадбиркорлик субъектлари томонидан хорижлик туристларни мамлакатимизга кенг жалб этиш мақсадида турли кўнгилочар масканлар барпо этилмоқда.

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги тоғли Хонжиза қишлоғида жойлашган “Хонжиза сити” МЧЖ томонидан 2024 йилда ишлаб чиқилган лойиҳа асосида тоғ оралиғида қурилиши бошланган туризм маскани ҳали тўла ишга тушмаган бўлса-да, аллақачон сайёҳлар билан гавжум.

 [gallery-24750]

Умумий қиймати 5 миллион АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу лойиҳанинг 30 фоизи миқдорида, тахминан 1 миллион АҚШ долларига яқин маблағ ҳисобидан ҳудудда ўндан зиёд замонавий ёғоч уйчалар қурилиб, фойдаланишга топширилди. Вилоят учун янгилик бўлган зиплайн ускунасида амалга ошириладиган ҳаракат инсонга худдики осмону фалакда сайр қилаётган қуш парвози завқини бериши билан қизиқарли.

“Хонжиза сити” МЧЖ раҳбари Маҳмуд Одинаевнинг айтишига қараганда, ушбу лойиҳани амалга ошириш ғояси оила бошлиғи Аҳмад Одинаевдан чиққан экан. Ушбу истиқболли лойиҳа ҳақида ўртага ташланган ғоя барча оила аъзоларига маъқул келди. 6 ака-ука ўзаро ҳамжиҳат бўлиб, лойиҳани амалга оширишга астойдил бел боғлади. Ҳозирги кунда бу ерда бир неча турдаги пуллик хизмат йўлга қўйилган. Бунинг натижасида 40 та янги иш ўрни яратилди. Олис тоғ қўйнида шунча иш ўрни яратиш кишидан улкан салоҳият ва катта жасорат талаб қилади.    

– Келгуси режаларимиз улкан, - дейди “Хонжиза cити” МЧЖ раҳбари Маҳмуд Одинаев.     – Яқин келажакда яна қўшимча маблағ ажратиб, ушбу тоғ чўққиларида 100 метр баландликда сунъий шаршара ҳосил қилиш ниятимиз бор. Бундан ташқари, баландлиги 5-10 метр, узунлиги 4 километр масофадаги канат қурилиши лойиҳасини амалга оширмоқчимиз. Айни пайтда катталар ва болалар учун зиплайн – пўлат сим дори, чайқалувчи осма кўприк ва бошқа хил хизмат турларимиз бор. Юртимиз ва чет элдан ташриф буюрган сайёҳлар яратилган имкониятлардан мамнун бўлмоқда. Қўшни Тожикистон, Туркманистон, Қозоғистон ва Қирғизистондан ташриф буюрувчи сайёҳлар сони ортмоқда. Ўйлаган барча режаларимиз амалга ошадиган бўлса, сайёҳлар оқими янада кўпаяди.

ЎзА фотомухбири

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ олган суратлар

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хонжизага сайёҳлар оқими ортмоқда