Ҳоким кубогида кимлар ғолиб бўлади?
Пойтахтимиздаги “Renessans kino uyi”да “Тошкент шаҳар ҳокими кубоги” учун шахмат беллашувлари давом этмоқда.
300 нафардан ошиқ иштирокчи қатнашаётган халқаро турнирнинг умумий соврин жамғармаси 300 миллион сўмни ташкил этади.
Шахматчилар ўз рейтинг даражалари бўйича 3 та гуруҳга бўлинган ҳолда баҳслашмоқда. “Masters” гуруҳида 7 турдан сўнг, ҳиндистонлик шахматчи Башкаран Адҳибан якка пешқадам бўлиб турибди. У 7 имкониятдан 5,5 очко жамғарган. 5 очко тўплаганлар сони эса 6 нафар. Улар орасида ҳамюртларимиз ҳозирча йўқ.
[gallery-20964]
“Challengers” гуруҳида 7 имкониятдан 7 очко тўплаган ҳамюртимиз Шавкатжон Абдухолиқов гуруҳда етакчи бўлиб турибди. Билолиддин Обидов билан Саидхон Ошиқмамутов ҳисобида 6 очко бор.
“Age Group” гуруҳида 6,5 очко тўплаган Исломбек Ҳусанов гуруҳда етакчи.
Мусобақа ғолиб ва совриндорлари 22 декабрь куни маълум бўлади.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА