Ўзбекистонда китобхонлик ва кутубхона иши давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган. Президентимиз ташаббуси билан китоб ва китобхонлик маданиятини ривожлантириш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида мутолаа маданиятини шакллантириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда юртимиз кутубхоналари нафақат миллий, балки халқаро миқёсда ҳам тан олинмоқда. Ўзбекистонлик кутубхоначи мутахассислар дунёнинг нуфузли анжуманлари, халқаро лойиҳалар ва конференцияларида мунтазам равишда фаол иштирок этмоқда.

Яқинда Хитойга амалга оширилган хизмат сафари давомида Нанкин оммавий кутубхонаси ҳамда Пекиндаги Миллий кутубхона фаолияти билан танишиб, шуни англадикки, китоб ва кутубхона инсоният тамаддунини сақлаш, жамият маънавий салоҳиятини бойитишда беқиёс аҳамиятга эга. “Цивилизацияни сақлаш — жамиятга хизмат қилиш” тамойили асосида Хитойда XX аср бошларида миллий маданият ва илғор фан-теxнологияларни ривожлантириш учун кутубхона ва мактаблар ташкил этилган.

Жорий йил 25–30 май кунлари Нанкин шаҳрида (Хитой Халқ Республикаси) Хитой Миллий кутубхонаси томонидан ўтказилган “Кутубхоналарнинг маданий мероси ва барқарор ривожланиши” мавзуcидаги Ипак йўли халқаро кутубхоналар альянси (SRILA) конференциясида Ўзбекистон Миллий кутубхонаси вакиллари иштирок этдилар.

Ушбу конференция доирасида “Ўзбекистоннинг ёзма мероси: манбаларни сақлаш ва оммалаштириш сари” мавзусидаги тақдимотимизда мамлакатимизда сақланаётган ёзма маданий мерос, ЮНЕСКОнинг Жаҳон хотираси дастурига киритилган манбалар, Ўзбекистон Миллий кутубхонасидаги нодир нашрлар, уларни сақлаш, консервация ва реставрация жараёнлари ҳамда уларни кенг оммага танитиш ишлари хорижий иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Анжуман ишида Бангладеш, Вьетнам, Лаос, Эрон, Малайзия, Хитой, Монголия, Мьянма, Россия, Сингапур, Таиланд, Ямайка, Тринидад ва Тобаго каби мамлакатлардан 24 та хорижий ва 41 та маҳаллий кутубхона раҳбарлари иштирок этди.

Конференциянинг асосий мавзуси кутубхоналарда сақланаётган маданий меросни асраш, реставрация ва консервация ишларини ташкил этиш, манбаларни рақамлаштириш, сунъий интеллект ёрдамида китобхонларга тезкор ва сифатли хизмат кўрсатишнинг янги шаклларини жорий қилиш орқали маълумотларни узоқ муддат сақлаш масалаларига бағишланди.

Маълумки, Ипак йўли халқаро кутубхоналар альянси 2018 йил 28 май куни Хитой Миллий кутубхонаси томонидан Хитой Халқ Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги кўмагида ташкил этилган бўлиб, ҳозирда 49 та давлат аъзо ҳисобланади. 

1909 йилда асос солинган Хитой Миллий кутубхонаси дунёдаги энг йирик кутубхоналардан бири бўлиб, бугунги кунда 44 миллион нусхадан зиёд фондга эга. Бундай улкан маънавий хазинанинг сақланиши, рақамлаштирилиши ва замонавий ахборот ташувчиларда фойдаланиш имкониятлари борасидаги тажрибаларни ўзлаштириш бизнинг китобхонлик тизимимиз ривожида ҳам муҳим ўрин тутади.

Шунингдек, Нанкин шаҳрида жойлашган ва 12,4 миллион фондга эга Нанкин оммавий кутубхонаси ҳам Хитойнинг миллий маданий меросини асраб-авайлаш ва китобхонлар учун замонавий имкониятлар яратиш борасида етакчи масканлардан ҳисобланади.

Аҳамиятлиси, ҳар икки кутубхона фаолиятида ҳам босма китоблар ўқишга эътибор ҳеч қачон сўнмаган. Китобхонлар ўртасида ўзаро ҳурмат, кутубхона тартиб-қоидаларига риоя қилиш, кутубхоначиларнинг касбий нуфузи юқори даражада сақланмоқда.

Сафар давомида кутубхоналарнинг ахборот-ресурс базаси, интеллектуал хизмат кўрсатиш, нодир асарларни сақлаш ва тиклаш лабораториялари билан танишиш орқали яна бир бор китоб ва кутубхона миллат тафаккури, маънавияти ва келажаги асоси эканлигини ҳис қилдик.

Юртимизда ҳам бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Янги замонавий ахборот-кутубхона муассасаларини ташкил этиш, “Ақлли кутубхоналар” лойиҳаларини жорий қилиш, рақамли кутубхона тизимларини такомиллаштириш, шунингдек, халқаро кутубхона ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш борасида изчил саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон кутубхоналари халқаро майдонда ўз ўрнини топмоқда. Миллий кутубхона, вилоят ва туман ахборот-кутубхона марказлари, олий таълим муассасалари кутубхоналари китобхонлар учун кенг имкониятлар яратиб, миллий меросни асраш ва ёш авлодни маънавий бой қилишга ҳисса қўшмоқда.

Конференцияда иштирок этиш, мамлакатнинг энг йирик ва замонавий кутубхоналари фаолияти билан танишиш Ўзбекистон Миллий кутубхонаси жамоаси учун улкан тажриба ва илҳом манбаи бўлди. Китоб ва кутубхона маданиятини асраб-авайлаш, ёзма меросни сақлаш ва рақамлаштириш, китобхонларга сифатли ахборот хизматини кўрсатишда Хитой кутубхоналари тажрибаси юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар учун ҳам ўзаро ҳамкорлик ва тажриба алмашиш имкониятларини кенгайтирди.

Бугунги кунда Ўзбекистонда кутубхона ишини такомиллаштириш, ахборот-кутубхона муассасаларини замонавий инфратузилма билан жиҳозлаш, рақамли кутубхона тизимини жорий этиш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган ислоҳотлар самарасида миллий кутубхоналаримизнинг халқаро майдондаги нуфузи ошиб бормоқда. Бу эса, ўз навбатида, ёш авлоднинг маънавий камолотини таъминлаш, миллий меросимизни асраш ва китобхонлик маданиятини ривожлантириш йўлида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

У.Тешабаева,

Алишер Навоий номидаги 

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори 

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хитой сафари таассуротлари: ёзма меросни сақлаш ва оммалаштиришда жаҳон тажрибаси