Маълум бўлишича, Хитой Тайванни қамал қилиш машқини ўтказмоқда. Бу ҳақда ХХР Озодлик армияси расмий вакили Ли Си душанба куни баёнот бериб, машғулотга “Ляонин” авиа ташувчи қурилма бошчилигидаги кемалар гуруҳи ҳам жалб қилинганини қўшимча қилди.
Аввалроқ Ли Си мамлакатда “Қўшма ўткир қилич-2024Б” ҳарбий машқи бошланганини маълум қилиб, Тайвань атрофида қўшма ҳужум, қамал қилиш ва орол ҳудудидаги муҳим портларни назоратга олиш бўйича машғулот давом этаётганини таъкидлаганди.
Таъкидланишича, ҳарбий тадбирларда кема ва самолётлар ўзаро бақамти ҳаракат қилиш орқали биргаликда ҳаводаги устунликни таъминлаши, шунингдек денгиз ва қуруқликдаги нишонларга аниқ зарба бериши синаб кўрилади.
Якшанба куни Тайвань Мудофаа вазирлиги Хитой ҳарбий-денгиз флоти кемалари – “Ляонин” авиа ташувчиси етакчилигидаги гуруҳ орол жанубидаги Баши бўғози яқинидан ўтиб, Тинч океани ғарбий қисмига етиб боргани хусусида хабар тарқатган эди.