Ҳиндистон шимолидаги Уттараканд штатида кучли ёмғир ва тўсатдан юзага келган тошқин улкан талафотга сабаб бўлди. Расмийлар маълумотига кўра, 100 дан ортиқ одам бедарак йўқолган, камида бир киши ҳалок бўлган. Улар орасида ҳарбийлар ҳам бор. Фалокат кеча тушдан кейин, маҳаллий вақт билан 13:30 да содир бўлган.

Уттаркаши туманидаги Дҳарали қишлоғида кутилмаганда кучли ёмғир ёғиб, тоғдан лойқа сув ва кучли тўлқин пастга томон шиддат билан ҳаракатланган. Кўчалар сувга тўлиб, ҳаракат чекланган, уйлар ювилиб кетган. Натижада инфратузилма бутунлай издан чиққан.

– Ҳудудда фавқулодда ҳолат эълон қилинди, – дея маълум қилди штат бош вазири Пушкар Сингҳ Дами. – Маҳаллий ҳокимият ва қутқарув кучлари зудлик билан ишга киришди, бироқ йўллар шикастлангани, кучли ёғингарчилик давом этгани сабабли, кўп жойларга етиб боришнинг иложи йўқ. 130 га яқин одам қутқарилди. Қишлоқ яқинида жойлашган мамлакат армияси Ҳарсил базасида хизмат қилаётган камида 10 нафар ҳарбий хизматчининг тақдири номаълум. Улар изидан қидирув давом этяпти.

Тошқин оқибатида Багирати дарёси лойқа билан тўлиб, сунъий кўл ҳосил бўлди. Ҳудуддаги давлатга қарашли вертолёт қўниш майдони, бир неча маҳаллий инфратузилма объекти сув остида қолди.

Мутахассислар огоҳлантиришича, агар сув тезда чиқарилмаса, пастликда жойлашган аҳоли манзиллари жиддий хавф остида қолади.

Шунингдек, асосий автомобиль йўллари нобоп ҳолга келган ва ёпилган. Баъзи мактаблар фаолияти тўхтатилган. Алоқа воситалари ишдан чиққан, электр таъминоти узилган.

Ушбу тошқинга сабаб бўлган ҳодиса – булут ёрилиши (coudburst), яъни қисқа вақт ичида кичик майдонга ҳаддан ташқари кўп ёмғир ёғиши, одатда, тезкор сув тўлқинини келтириб чиқаради. Бу гал ҳодиса натижасида Керганга дарёси тошиб, жуда кўп миқдорда сув қуйидаги ҳудудларни вайрон қилган.

Дҳарали Чор Дам Ятра зиёратчилари орасида машҳур бўлиб, айниқса ёз ойларида бу манзилдан сайёҳлар қадами узилмайди. Табиийки, ёмғир олдидан берилган огоҳлантириш ва об-ҳаво ноқулайлиги туристлар оқимини камайтирган. Шу боис фалокат кўлами оғирлашишининг олди олинган. Ғарбий Ҳимолай минтақасида жойлашган Уттараканд штатига ҳар йили сел ва кўчки хавф солади. 2013 йил штатда рўй берган энг даҳшатли офат оқибатида минглаб одам ҳаётдан кўз юмган, кўплаб қишлоқлар ер билан яксон бўлган эди. 2021 йил эса 200 дан ортиқ одам “булут ёрилиши” сабаб ҳалокатга учраган.

Яқин кунларда ёмғир давом этиши кутиляпти. Ҳиндистон метеорология хизмати томонидан тоғли ҳудудларга саёҳатни чеклаш тавсия қилинган.

Мусулмон Зиё, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳиндистонда булутнинг “қорни ёрилди”