ХХ Осиё ўйинлари бугундан расман старт олади
Бугун, 19 сентябрь куни Нагоя шаҳрида ХХ Осиё ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Тошкент вақти билан соат 14:00 да «Paloma Mizuho» стадионида бошланадиган маросим билан қитъанинг йирик спорт мусобақасига расман старт берилади.
Осиё Олимпия кенгаши шафелигида ўтказилаётган мусобақада 45 давлатдан 11 минг нафардан зиёд спортчи иштирок этмоқда. 16 кун давом этадиган Осиё ўйинларида спортнинг 43 тури ва 71 йўналиши бўйича 469 та дастур доирасида 1 минг 407 та медаль жамланмаси учун баҳслар ўтказилади.
Мусобақаларда Ўзбекистон делегацияси ҳам спортнинг қатор турларида юртимиз шарафини ҳимоя қилади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА