Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмас
3 Декабрь — Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Яккабоғ туманидаги “Саховат” интернат уйида истиқомат қилаётган 141 нафардан ортиқ кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ҳомийлар ва туман ҳокимлиги ҳамда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси томонидан байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбирда Яккабоғ тумани ҳокими, Қашқадарё вилояти Божхона бошқармаси, Тошкент кимё-технологиялари институти Шаҳрисабз филиали профессор-ўқитувчилари ва талабалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фонди Қашқадарё вилояти ҳудудий муассасаси вакиллари иштирок этди. Кексалар ва ногиронлар учун байрам дастурхони безатилиб, совғалар топширилди.


Эл севган хонанда Баҳодир Холмуродов ҳамда туман Маданият бўлими ходимлари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият бағишлади.
Маълумот ўрнида жорий йилнинг 30 ноябридан 30 декабрига қадар “Меҳр-мурувват ойлиги” ўтказилади.



Ўлмас Баротов, ЎзА.