Тошкент фотосуратлар уйида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси Муҳаммаджон Сатторовнинг “Нур. Шакл. Ҳаёт” номли шахсий кўргазмасининг очилиши бўлиб ўтди.
Муҳаммаджон Сатторов ўзбек рангтасвир мактабининг ёрқин ёш вакилларидан бири бўлиб, 1988 йил Фарғона вилоятининг Риштон туманида туғилган. Болалигидан жуда кузатувчан бўлиб, расм чизишни яхши кўрган.
Ёш рассомнинг истеъдоди Ўзбекистон Бадиий академияси академиги Собир Раҳметов ва Акмал Икромжонов устахонасида ривожланган. 2013—2017-йилларда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий санъат ва дизайн институтининг «Тасвирий санъат» факультети «Дастгоҳ рангтасвири» кафедрасида таҳсил олган.
[gallery-26182]
Рассом 2018 йилдан Ўзбекистон Рассомлар уюшмаси аъзоси бўлиб, кўплаб республика ва халқаро кўргазмаларда ҳозирги кунга қадар фаол иштирок этиб келмокда. Унинг ижодини санъат ихлосмандлари катта қизиқиш билан кузатади.
Муҳаммаджон синтез устаси. Унинг классик рангтасвир асарлари экспрессия билан учрашади, ўзбек орнаментикаси эса замонавий экспрессионизм билан шаклланади.
Рассомнинг асарлари билим рамзи сифатида қабул қилинади. Нур, Шакл — тузилма сифатида ва буларнинг барчаси Ҳаётни ифодалайди.
Кўргазмада рассомнинг 100 га яқин сара асарлари намойиш этилди.
Гулноза Бобоева,
Ойбек Пардаев (сурат),
ЎзА