Ҳарбийлар ёшлар билан учрашди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Хоразм вилояти Хонқа туманида “Армия ҳаёт мактаби” мавзуида ҳарбийлар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда аҳолининг кенг қатлами орасида ҳарбий ватанпарварликни кучайтиришга доир кўплаб тадбир ва янги лойиҳалар амалга оширилмоқда. Тумандаги ҳарбий қисм ҳарбийлари ҳамда ёшлар иштирокидаги навбатдаги учрашув ҳам ёшларда ватанпарварлик руҳини кучайтириш, ҳарбийликка қизиқиш уйғотиш, халқ ва армия якдиллигини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.
Мулоқот давомида ҳарбийлар соҳада олиб борилаётган ислоҳотларга алоҳида тўхталиб, ҳарбийлик ва унинг шарафли ҳамда машаққатли йўли хусусида сўзлаб берди. Ёшларни қизиқтирган саволларига батафсил жавоб қайтарилди.
[gallery-15823]
Ҳарбий оркестр чиқишлари ва ҳарбий машғулотлардан кўринишлар тадбирга ўзгача руҳ бағишлади.
Беҳзодбек САИДОВ (сурат), ЎзА