Ҳарбийлар қўл жангида беллашди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона шаҳридаги “Само” спорт мажмуасида Мудофаа вазирлиги қўшинлари ва ҳарбий округ спорт взводларининг ҳарбий хизматчилари ўртасида қўл жанги чемпионати бўлиб ўтди.
Мусобақанинг очилиш маросимида Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, генерал-майор Ойбек Саидов сўзга чиқиб, ҳарбий спортчиларга ушбу мусобақада омад ва зафарлар тилади. Шунингдек, фахрий қоровул кўргазмали чиқишлари, болажонлар томонидан тайёрланган қўл жанги кўринишлари намойиш этилди. Ҳарбий оркестр жамоаси ҳамда хушовоз хонандаларнинг куй-қўшиқлари тадбирга янада кўтаринкилик улашди.
[gallery-12850]
Беллашув жараёнлари қизғин ўтди. Ҳар бир иштирокчи татамида бор куч ва ғайратини сафарбар қилди.
Мусобақанинг якуний натижаларига кўра, умумжамоа ҳисобида 3-ўрин Шимоли-ғарбий ва Марказий ҳарбий округ спортчиларига насиб этди, 2-ўринга Шарқий ҳарбий округ қўл жанги усталари эгалик қилган бўлса, фахрли 1-ўринни Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ вакиллари қўлга киритди.
Ғолиблар Мудофаа вазирлигининг ва Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлигининг медаль, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА