Пойтахтимизда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ҳамда Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ҳамкорлигида “Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Шарқона янги йил бошланадиган қутлуғ кун – Наврўзи олам асрлар давомида баҳор, эзгулик, меҳр-оқибат, меҳнат ва бунёдкорлик рамзи сифатида эл-юртимизнинг ижтимоий-маънавий ҳаётида беқиёс ўрин тутиб келмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 21 февралдаги “2025 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган тадбирда профессор-ўқитувчилар ҳамда талаба-ёшларнинг ижодий ишларидан ташкил топган кулолчилик, каштачилик, заргарлик ҳамда миллий либослар кўргазмаси намойиш этилди.

Тадбир давомида ёғоч ўймакорлиги йўналиши бўйича кўргазма ташкил қилинди ҳамда профессор-ўқитувчилар ва талабаларга маҳорат дарси ўтказилди.

Гулноза Бобоева, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳар кунимиз Наврўз бўлсин!