Ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий судлов академияси ҳамда Ўзбекистон Нотариал палатаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Мазкур ҳужжат юқори малакали юридик кадрларни тайёрлаш, таълим жараёнини амалиёт билан уйғунлаштириш ҳамда тингловчиларда касбий фаолият учун зарур амалий кўникмаларни шакллантиришга қаратилган.

Меморандум доирасида томонлар таълим, илм-фан ва амалиёт йўналишларида ўзаро тажриба алмашиш, ҳамкорликдаги тадбир ва лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда юридик кадрлар тайёрлаш сифатини янада ошириш бўйича ҳамкорлик қилади.


Ҳамкорликнинг йўлга қўйилиши соҳада қонунчиликни такомиллаштириш, назарий билимларни амалиёт билан мустаҳкамлаш ва соҳада замонавий ёндашувларга эга малакали мутахассисларни тайёрлашга хизмат қилади.
ЎзА