Ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданиятшунослик ва номоддий маданий мерос илмий-тадқиқот институти ҳамда И. Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.
Мазкур меморандум маданиятшунослик ва номоддий маданий мерос соҳасида илмий мулоқотни ривожлантириш, ўзаро тажриба алмашиш ҳамда мавжуд илмий ва маданий салоҳиятдан самарали фойдаланишга қаратилган.
Учрашув давомида томонлар илмий-амалий тадбирлар, семинар ва учрашувлар доирасидаги ҳамкорлик, шунингдек, келгусидаги ўзаро алоқаларни изчил йўлга қўйиш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

Мазкур ҳамкорлик илмий-тадқиқот муассасалари ва маданият муассасалари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, номоддий маданий меросни ўрганиш ва тарғиб қилиш борасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилади.
Ҳамкорлик тўғрисида меморандум, шунингдек, Ўзбекистон давлат консерваторияси Нукус филиали ўртасида ҳам имзоланди. Ушбу меморандум илмий-тадқиқотлар, таълим жараёни, номоддий маданий меросни ўрганиш ва тарғиб қилиш, шунингдек, қўшма лойиҳалар, илмий-амалий тадбирлар ҳамда мутахассислар алмашинувини йўлга қўйишга қаратилган.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири