Бугун юртимизда яна бир ажойиб кун! Ғуруримиз, фахримиз бўлган Ўзбекистон Республикаси байроғи қабул қилинган кун. Барчамизга маълумки, 1991 йилнинг 18 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинди. Шундан бошлаб бу кун Ўзбекистонда “Байроқ куни” сифатида нишонланади.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон байроғи ҳақида ҳар бир фуқаро ҳатто боғча ёшидаги болалар ҳам яхши маълумотга эга. Бу ҳақда ҳатто ҳар йили телевидение ва радио, интернет тармоқлари маълумотлар бериб боради.

Байроқ қадим-қадимдан ҳар бир халқда мустақиллик, озодлик, тинчлик ва барқарорлик тимсоли бўлиб келган. Хусусан, ота-боболаримиз юрт байроғини муқаддас билиб, уни ардоқлаганлар, кўз қорачиғидек асраганлар. Бугунги ёш авлод ҳам давлатимизнинг муқаддас рамзи бўлган байроқни ҳурмат қилиб, эъзозлайди, қадрлайди. Айниқса, юртдан олисда юрган ватандошларимиз, хорижда таҳсил олаётган ўзбекистонлик йигит-қизларимиз ўлкамиз байроғи ҳақидаги ўзгача фикрлар билдиради. 

Айни пайтда АҚШда таҳсил олаётган Маржона Бобоева байроғимиз ҳақида ажойиб хотиралари билан бўлишди.

- Ўзбекистонлик ёшларга кўпчилик ҳавас қилади, -  дейди Маржона. – Ёшларнинг таълим олиши, ўқиб яхши касбни эгаси бўлиши учун яратилган шароитлар ҳақида узоқ гапириш мумкин. Мен ҳам ана шундай имкониятлар туфайли айни пайтда океанорти мамлакатидаги энг замонавий мактабларнинг бирида таълим оляпман. Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги ҳамда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “Келажак лидерлари” алмашинув дастури (FLEX) лойиҳаси доирасида АҚШнинг Миссури штати Ламар шаҳридаги мактабда таълим оляпман. Бу ерга келаётганимизда лойиҳа ғолиблари бўлган бир гуруҳ ўзбекистонлик ёшлар аэропортда Ўзбекистон байроғини кўтариб олган эдик. Байроғимизни кўриши билан бизни кўпчилик таниди. Яъни, Ўзбекистондан эканлигимизни билишди. “Ўзбекистонликмисиз?” дея савол беришди. Бу бизга жудаям катта фахр ва ғурур бағишлади. Нью-Йорк шаҳридаги БМТ биносида унга аъзо бўлган икки юзга яқин мустақил давлат қатори Ўзбекистоннинг ҳам байроғи ҳилпираб турибди. Ўша ердаги байроғимизни кўрганимда фахрланиб кетганман. Ҳар гал байроғимизни кўрганимда халқимни, ватандошларимни кўргандек бўламан. 

Яқинда мактабимизда “Халқаро маданият ҳафталиги” бўлиб ўтди. Унда диёримиз, миллий байрамлар, давлат рамзлари, байроғимиз ҳақида тақдимот қилдим. Мактаб жамоаси, айниқса, тенгдошларим жуда катта қизиқиш билан тинглашди. Бу менга жуда катта фахр ва ғурур бағишлайди. Қачонки бир жойга отлансам, ёнимда байроғимизни олиб кетаман. Хонамда, дарс столимда ҳам байроғимизни қўйиб қўйганман. Юртимни ватанимни, халқимни соғинсам унга қарайман ва соғинчим бироз босилгандек бўлади. 

Байроғимиздаги ҳар бир ранг, ҳар бир белги ўзига хос маънога эга. Ундаги мовий ранг куч-қудратни, тинчлик ва барқарорликни ўзида акс эттиради. Оқ ранг поклик, беғуборликни ифодалаб келган. Яшил ранг эса, яшариш ва янгиланиш рамзи, шунинг баробарида она табиатимиз, асрий қадриятларимиз, иймон-эътиқодимиз тимсоли ҳисобланади. Қизил чизиқлар томиримиздаги аждодлар қони – мангулик нишонасидир.

Бир сўз билан айтганда, бугун Маржона сингари кўплаб ёшларимизда байроққа, миллий рамзларга бўлган меҳр, садоқат, ҳурмат тобора ортиб бормоқда. Буни кўриб ҳурсанд бўласан киши. 

Гўзал Сатторова,

ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳамиша юксакларда ҳилпирайвер, Ўзбекистон байроғи!