Венгрия пойтахти Будапештда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар божхона хизматлари раҳбарларининг норасмий йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Божхона қўмитаси раиси А.Мавлонов иштирок этди.

Бу ҳақда Божхона қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди. 

Нуфузли анжуманда Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби Қувончбек Омуралиев ҳамда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва мезбон давлат — Венгрия божхона хизмати раҳбарлари қатнашди.

Маълумки, тариф ва нотариф тўсиқларни бартараф этиш, савдо-божхона тартиб-қоидаларини енгиллаштириш, электрон тижорат платформаларини ривожлантириш бўйича аниқ битим ва келишувлар ишлаб чиқиш лозим. 

Бу эса ўз навбатида божхона органлари зиммасига улкан масъулият юклайди. Хусусан, ташкилот доирасида божхона ҳамкорлигини янада кенгайтириш ва чуқурлаштиришни тақозо этади. 

Бугунга қадар ташкилот доирасида Соддалаштирилган божхона йўлаги тўғрисида битим имзоланди. Рухсатнома тусидаги ҳужжатларни рақамлаштириш, хавфларни бошқариш ва ваколатли иқтисодий операторларни ўзаро тан олиш бўйича муҳим қадамлар қўйилди. 

Аммо, глобаллашув ва жадал технологик тараққиёт даврида деярли ҳар куни содир бўлаётган турли ўзгаришлар ҳамкорликни барча йўналишларда қамраб олиш ва изчиллик билан давом эттиришни талаб этади. 

Масалан, халқаро савдода электрон тижоратнинг улуши тобора ошиб бормоқда. Харидорлар турли электрон платформалар орқали бошқа давлатлардаги ишлаб чиқарувчилардан товарларни тўғридан-тўғри харид қилишмоқда, замонавий логистика эса мазкур товарларни истеъмолчининг эшигига қадар етказиб бермоқда.

Шу боисдан, истиқболда электрон тижоратнинг бозори янада ўсишини инобатга олиб, хавфсизликни таъминлайдиган ва қўшимча тўсиқлар яратмайдиган самарали назоратни йўлга қўйиш ҳамда ушбу соҳада ҳамкорликни кучайтириш таклифи илгари сурилди.

Йиғилишда Ўзбекистонда божхона соҳасини янада рақамлаштириш ва бунда сунъий интеллектдан кенг фойдаланиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан тақдимот бўлиб ўтди. 

Божхона соҳасида тўпланган катта ҳажмдаги маълумотларни қўлда бошқариш ва таҳлил қилиш тобора қийинлашиб боришини инобатга олсак, сунъий интеллектни кенг қўллашга ва табиийки бу борада юқори салоҳиятли кадрларга зарурат ортаверади. 

Шу боисдан йиғилишда мазкур йўналишдаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди. 

Йиғилишда Ўзбекистон томонидан Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар божхона хизмати ходимлари ўртасида спорт мусобақаларини ташкил этиш таклифи ҳам илгари сурилди.

Ш.Маматуропова, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро савдода электрон тижоратнинг улуши ўсмоқда