Ҳакамлик судлари низоларни муқобил ҳал этиш механизми сифатида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим ўрин тутади. Бироқ таҳлиллар ушбу судлар фаолиятида қатор тизимли муаммолар мавжудлигини кўрсатган.

Айрим ҳакамлик суди судьяларининг малакаси етарли эмаслиги, судлар фаолиятини ташкил этишдаги талабларнинг қайта кўриб чиқилмагани, назорат механизмларининг йўқлиги бунга сабаб бўлмоқда.  

Бу фикрлар Сенат ялпи мажлисида “Ҳакамлик судлари фаолияти янада такомиллаштирилиши ҳамда бюджет интизоми кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун муҳокамаси жараёнида қайд этилди.  

Ҳозирги вақтда 287 ҳакамлик суди ва 1,5 мингдан ортиқ ҳакамлик судьялари фаолият юритади. Уларнинг кўпчилиги турли соҳаларда асосий иш жойига эга бўлиб, профессионал тайёргарлик даражаси юқори эмас.

Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги, Бюджет, Фуқаролик процессуал ва Иқтисодий процессуал кодексларга,  “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги ва “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонунларга муҳим ўзгартиришлар киритилмоқда.

Жумладан, ҳакамлик судини ташкил этиш ҳамда судьялик вазифасини бажариш учун қўшимча талаблар белгиланмоқда. Ҳакамлик судьяларининг билим ва кўникмаларини ошириш тартиби кенгайтирилмоқда. Давлат органлари, ташкилотлари ва муассасалари ҳамда давлат иштирокидаги корхоналар, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан ҳакамлик битимларини тузганлик учун маъмурий жавобгарлик қўллаш назарда тутилмоқда.

Бюджет кодексига ғазначиликда рўйхатдан ўтказилмаган шартномалар асосида товар, иш ва хизматларни қабул қилиб олганлик ҳолати бюджет интизомини бузиш сифатида белгиланмоқда.

Сенаторлар маъқуллаган қонун ҳакамлик судлари фаолияти очиқлиги ва самарадорлигини оширади. Давлат бюджетидан ноқонуний чиқимларнинг олдини олади, адолатли қарорлар қабул қилинишига хизмат қилади ҳамда давлат манфаатларининг ишончли ҳимоясини таъминлайди.

Н.Абдураимова,

Н.Ҳайдаров (сурат),  

ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳакамлик судлари фаолияти очиқлиги ва самарадорлиги оширилади