Пойтахтимиздаги гимнастика спорт турларига ихтисослаштирилган “Универсал” спорт мажмуасида “Гимнастика барча учун” шиори остида ўтган гимнастрада бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти кубоги мусобақасининг ғолиблиги бекободлик Барчинойларга насиб этди.

Республикамизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган 33 та жамоа, 600 нафарга яқин хотин-қизлар иштирокидаги мусобақаларда 14 та номинация бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Шиддатли ва байрамона кайфиятда кечган баҳслар натижасида ғолиб ва совриндор бўлган спортсеварлар Спорт вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерацияси масъуллари томонидан муносиб тақдирланди.

“Гимнастика барча учун” мусобақасининг алоҳида йўналишида 45 ёшдан катта аёллар ўртасида ўтказилган мусобақаларда Тошкент вилояти, Бекобод тумани “Бувижонлар” жамоаси “Президент кубоги-2024”ни қўлга киритди.

Т.Рўзиев, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гимнастрада: “Президент кубоги” бекободликларда