Гимнастика майдонида иқтидорлар сараланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Навоий вилоятида “Янги Ўзбекистон – Олимпия чўққилари” спорт мусобақалари дастури доирасида бадиий гимнастика бўйича “Вилоят ҳокими олимпиадаси” мусобақаси бўлиб ўтди.
Навоий вилояти Гимнастика спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабида ташкил этилган беллашувларда вилоятнинг шаҳар ва туманларидан келган ёш спортчилар иштирок этди.
Мусобақа давомида иштирокчилар бадиий гимнастика бўйича ўз маҳорати ва тайёргарлик даражасини намоён этиб, ғолиблик учун баҳс олиб борди.
[gallery-29834]
Ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросимида Навоий вилояти Спорт бошқармаси, Миллий олимпия қўмитаси ҳудудий бўлими ва спорт таълим муассасалари вакиллари иштирок этди.
Таъкидланганидек, мазкур мусобақалар ёшлар ўртасида спортни оммалаштириш, иқтидорли спортчиларни кашф этиш ҳамда уларни юқори босқичдаги мусобақаларга тайёрлашга хизмат қилади.
Беллашувлар якунида ғолиб ва совриндорлар муносиб тақдирланди.
Сирож АСЛОНОВ (сурат), ЎзА