Эҳтиёткорлик хавфсизлигимизни таъминловчи муҳим омиллардан ҳисобланади. Ёз фаслининг дастлабки ойи ҳам якунига етай деб қолди. Ҳаво ҳарорати анчагина кўтарилган. Айнан шундай вақтда истеъмолчи сифатида барчамиз эҳтиёткорлик чораларини кўришимиз керак. Айниқса, суюлтирилган газ таъминотига мослашган ҳудуд аҳолиси бу борада эътиборли бўлиши ва газ баллонларидан тўғри фойдаланиши шарт.

Бугунги кунда Бухорода 167 мингдан ортиқ истеъмолчи суюлтирилган газдан фойдаланади. “Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти филиали ходимлари томонидан уларга белгиланган режага асосан газ баллонлари етказилмоқда. Амалий ишлар давомида газ баллонларидан тўғри фойдаланиш, ўрнатиш ҳамда белгиланган меъёр асосида ишлатиш лозимлиги тушунтирилмоқда.  

Қоракўл туманида бугун 40 та маҳалла суюлтирилган газ таъминотига мослаштирилган. Ўз вақтида газ баллонлари етказиб берилар экан, шубҳасиз, иссиқ ҳаво ҳароратида газ баллонидан тўғри фойдаланиш ҳамда уларнинг ўрнатилишига эътибор қаратиш лозимлиги қайд этилмоқда.  

– Тумандаги 30 мингдан ортиқ истеъмолчига 35-40 кунга бормай газ баллонларини етказиб беряпмиз, – дейди “Қоракўлтумангаз” газ таъминоти бўлимининг масъул ходими Рашид Норбоев. – Камолот маҳалласи ҳудудига яқин сервис марказимиздан газ баллонларини олиб кетишади. Уларга белгиланган вақтда 2 тоннадан ортиқ газ берилди. Ҳар бир истеъмолчи газ баллонидан тўғри фойдаланиши шарт. Бу борада ҳам йўриқномалар тарқатилди. Хусусан, бўшатилган ёки тўлдирилган маиший газ баллонларини соя-салқин жойда сақлаш, ёш болалар, ўз ҳаракатини бошқара олмайдиган шахсларга ва газ жиҳозларидан фойдаланиш қоидаларини билмайдиганларга рухсат бермаслик, ўзбошимчалик билан мутахассислар томонидан ўрнатилган газ баллонни жойидан бошқа жойга кўчирмаслик, ундан нотўғри фойдаланиш, хусусан, қуёш нури тўғридан тўғри тушадиган жойда сақлаш ҳар хил бахтсиз ҳодисаларга олиб келиши мумкинлигини ёдда тутиш лозим.  

Аксар истеъмолчилар бу каби қоидаларга риоя қилмайди, натижада турли бахтсиз ҳодисалар келиб чиқиши мумкин.  

Хавфсизликни таъминлашга бўлган эътибор ҳар биримизнинг кун шиоримизга айланиши лозим. Йил- ўн икки ой бу борада эътиборли бўлишимиз, газ жиҳозларини соз ҳолатда сақлашимиз, муҳими эса, ўзбошимчалик билан газ жиҳозларини таъмирламай, аксинча, тизим ходимларига мурожаат қилишимиз шарт.

Айнан суюлтирилган газ истеъмолчиларига газ баллонларини тарқатиб келаётган соҳа ходимлари бу каби масалаларга алоҳида эътибор қаратмоқда.  

З.Комилов, ЎзА мухбири

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Газ баллондан хавфсиз фойдаланинг