ФВВ соҳасида халқаро ҳамкорлик ривожланмоқда
Мамлакатимиз кейинги йилларда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритиш, хорижий давлатлар билан дўстона ҳамда ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантириш борасида муҳим натижаларга эришмоқда.
Шунингдек, замонавий талаблар даражасидаги мутахассислар тайёрлашда хорижнинг илғор тажрибаларини ўрганиш ва бу борада ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳим аҳамият касб этади.

Озарбайжон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси вакилларидан иборат делегация Ўзбекистон Республикаси ФВВ академиясига ташриф буюрди.

Ташриф давомида академия ахборот-ресурс маркази, ўқув-моддий техник базаси ва дарс жараёнлари билан яқиндан танишди ва ҳамда замонавий таълим жараёнлари юзасидан ўзаро тажриба алмашилди.
Гулноза Бобоева, ЎзА