Футбол афсонасининг ўлими сабаби маълум қилинди
"Диего Марадона тиббий хулосага кўра ўткир юрак етишмовчилигидан вафот этди", дейилади "TN" телеканали маълумотида.
Аввалроқ жаҳон ахборот манбаларида Мародона тиббий кўрикдан ўтиш учун касалхонага ётқизилгани, кейинчалик миясидаги хасталик сабаб жарроҳлик амалиёти ўтказилгани маълум қилинган эди.
ХХ асрнинг энг яхши футболчилардан бирининг вафоти муносабати Мародонанинг она юрти Аргентинада уч кунлик мотам эълон қилинди, дейилади "Regnum" хабарида.
Чоршанба ва пайшанба кунлари бўлиб ўтадиган Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигаси ўйинлари футболчи хотирасига бир дақиқалик сукут билан бошланади.
Машҳур футболчининг ўлимига биринчилардан бўлиб "футбол қироли" Пеле ўз муносабатини билдирди.
Пеле ўз нутқида Марадонанинг спорт маҳорати бразилиялик футболчилар учун алоҳида мактаб эканлигини қайд этди.
"Бундай дўстларни йўқотиш жуда ачинарли", деб таъкидлади Пеле.
Афсонавий футболчининг хотираси учун Италиядаги "Наполи" стадионига Диего Марадона номи берилиши маълум қилинди, дейилади "Газета. ру" хабарида.
Отабек Саидаҳмадов тайёрлади.