Фуқаролар учун қабул ўтказилди
Тошкент шаҳридаги Халқ қабулхонасида Тошкент шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Даулетияр Худайбергенов томонидан фуқаролар учун қабул ўтказилди.
Унда аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, тадбиркорликни ривожлантириш, моддий ёрдам ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда бошқа ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид мурожаатлар тингланди. Фуқароларнинг мурожаати кўриб чиқилиб, уларга тегишли тушунтириш ва тавсиялар берилди. Амалий ечим талаб этадиган масалалар юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилиб, уларнинг ижроси назоратга олинди.

Шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Шаҳноза Султонованинг Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаролар билан шахсий қабули ўтказилди. Қабулда фуқароларнинг уй-жой, бандлигини таъминлаш ва ҳуқуқий ёрдам масалаларидаги мурожаатлари батафсил кўриб чиқилди.
Кўриб чиқилган мурожаатлар юзасидан шу жойнинг ўзида тегишли ташкилот ва идоралар билан биргаликда қонун доирасида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Г.Бобоева,
ЎзА