Фермер хўжалиги далаларида пахта очилди
Бу йил 91,8 гектар ерга чигит қадаганмиз.
Бухоро вилояти Вобкент тумани ҳудудидаги “Орзуобод" фермер хўжалиги далаларида айни кунларда 2020 йил ҳосили учун экилган ғўза майдонларини шарбат усулида суғориш, культивация қилиш ва зараркунанда ҳашоратларга қарши курашиш бўйича муайян ишлар амалга оширилмоқда.
– Жорий йил оғир келишига қарамай ишчи-ходимларимиз билан бирга давлатга пилла сотиш режасини 101фоизга, ғалла режасини 103,7 фоизга бажардик, – дейди фермер хўжалиги раҳбари Розик Ғайбуллаев. –Даромадимиздан тумандаги кам таъминланган оилаларга 6 тонна буғдой тарқатдик.
Бу йил 91,8 гектар ерга чигит қадаганмиз. Ҳосилдорликни 40 центнерга етказишни кўзлаяпмиз. Айни пайтда далаларимизда пахтанинг оппоқ очилганига гувоҳ бўлиб турибмиз.
