Янги ўқув йили олдидан Фарғона вилоятидаги олий ўқув юртларида қуриб битказилган – Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиалида 400 ўринли, Фарғона давлат университетида 3 та 1 минг 154 ўринли ва Фарғона политехника институтида 520 ўринли талабалар турар жойларини фойдаланишга топшириш маросимлари бўлиб ўтди.

Вилоятда бугунги кунда 13 олий таълим муассасалари фаолият кўрсатаётган бўлиб, малакали кадрлар тайёрлаш сифатини оширишга муҳим эътибор қаратилмоқда. Шу билан бирга талабаларни турар жойлар билан таъминлаш борасида аниқ чора-тадбирлар белгиланган бўлиб, муайян ишлар амалга оширилмоқда.  Янги ўқув йилига Фарғона давлат университетида 3 та, Фарғона политехника институти, Қўқон давлат педагогика институти, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиалида биттадан янги бинолар давлат-хусусий шериклик шартлари билан қуриб битказилди. Ётоқхоналарда талабалар учун ахборот-ресурс маркази, маънавият хоналари ҳамда шинам ошхоналар, керакли барча қулайликлар яратилган.

Талабалар турар жойларининг очилиши катта шодиёнага айланди. Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров тадбирларда иштирок этиб, барчани мустақиллик байрами ва янги турар жойлар билан табриклади. Тадбир давомида 4,5 мингга яқин талаба таҳсил олаётган Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиалида қарийб 23,7 миллиард сўм маблағ эвазига барпо этилган 400 ўринли ётоқхона рамзий калитлари топширилиб, яратилган шароитлар билан яқиндан танишилди. Кейинги манзилда Фарғона давлат университетининг “Марғилон бинокор таъмир қурилиш” масъулияти чекланган жамияти томонидан давлат хусусий шериклик асосида 59 миллиард сўм маблағ сарфланиб бунёд этилган 804 ўринли 2 та талабалар турар жойи ҳам фойдаланишга топширилди. Шунингдек, университетнинг бюджетдан ташқари 12,9 миллиард сўм маблағи ҳисобига қўшимча барпо этилган 1 та 350 ўринли ётоқхона биносида ҳам тантанали очилиш маросими ўтказилди.

[gallery-13413]

Фарғона политехника институтида 520 ўринли талабалар турар жойи рамзий калити ҳам ўз эгаларига топширилди. Мазкур бинога 25 миллиард сўм маблағ сарфлангани маълум қилинди.

Маълумот ўрнида, давлатимиз раҳбарининг топшириқлари билан вилоятдаги 7 та олий таълим муассасалари учун 2022-2025 йилларда 20 та 8 минг ўринли ётоқхона қурилиши белгиланган бўлиб, айни пайтда тизимли ишлар олиб борилмоқда. Жорий ўқув йили давомида яна 4 та олий ўқув юртларида 5 та 2010 ўринли талабалар турар жойлари қуриб битказилади. Шунингдек, 2024-2025 йилларда яна 8 та ётоқхона барпо этилади.

М.Сулаймонов,

М.Қодиров (сурат), ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада бешта янги талабалар турар жойлари фойдаланишга топширилди