ФОТОРЕПОРТАЖ

“Адолат” СДП ташаббуси билан мамлакатимиз бўйлаб изчил давом этаётган “Бор меҳримиз сенга, болажон!” шиори остидаги беғараз донорлик акциялари фидойи инсонларни ягона мақсад йўлида бирлаштирди.  

Фарғона вилояти қон қуйиш марказида бўлиб ўтган навбатдаги тадбирда  партиянинг вилоят Кенгаши жамоаси, шаҳар ва туманлардан ташриф буюрган БПТ раислари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, “Аёллар қаноти” ва “Ёш адолатчилар” қаноти фаоллари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.  Бугунги тадбирнинг ўзига хос жиҳати яна шундаки, унда вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари ҳам жамоавий тарзда қатнашиб, хайрия ташаббусини қўллаб-қувватлади.

[gallery-23753]

– “Адолат” партиясининг бу каби анъанавий тадбирларида мунтазам иштирок этамиз, - деди бошқарма бўлим бошлиғи Дилмурод Мамазиёев. – Бу галги акцияда ҳам 30 нафар хизматчимиз билан қатнашяпмиз. Кимнингдир ҳаётини асраб қолишга ҳисса қўшиш биз учун ҳам инсоний, ҳам фуқаролик бурчидир.  

Тадбирнинг асосий мақсади – ижтимоий муҳофазага муҳтож, хасталикка дучор болаларни моддий-маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, тиббий таъминотга эҳтиёжманд аҳоли қатлами манфаатларини ҳимоя қилиш, шу орқали партиянинг дастурий ғояларини ҳаётга изчил татбиқ этишдан иборат.

Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада беғараз донорлик акцияси ўтказилди