“Фабула” жамоаси танловнинг мамлакат босқичида иштирок этади
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманганда “Турон мактаб театри” танловининг вилоят босқичи баҳслари бўлиб ўтди.
Танловнинг мактаб босқичларида 78 мингдан зиёд ўқувчи иштирок этиб, улар орасидан сараланган 14 жамоанинг 112 нафар иқтидорли ёш актёри вилоят босқичда ўзаро беллашиш имконини қўлга киритди.
[gallery-28576]
Буюк сиймолар ва адиблар асарларида акс этган қаҳрамонлар образлари саҳна орқали юксак маҳорат билан гавдалантирилди. Ҳар бир ижро томошабинлар томонидан илиқ кутиб олиниб, иштирокчиларнинг саҳна маданияти, нутқ равонлиги ҳамда актёрлик маҳорати юқори баҳоланди.
Муросасиз ва шиддатли кечган вилоят босқичи баҳсларида Учқўрғон туманидаги 42 -умумтаълим мактабининг “Фабула” жамоаси 1-ўринни эгаллаб, танловнинг мамлакат босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА