Самарқанд шаҳрида 3-4 апрель кунлари "Марказий Осиё – Европа Иттифоқи" биринчи саммити бўлиб ўтади.

Бугун, 2 апрель куни мазкур саммит ишида қатнашиш учун Европа комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен мамлакатимизга ташриф буюрди. 

[gallery-22625]

Олий мартабали меҳмонни Самарқанд халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтадиган саммитда Марказий Осиё давлатлари ва Европа Иттифоқи ўртасидаги кўп қиррали муносабатлар ҳамда амалий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилади. 

Эслатиб ўтамиз, бугун ушбу саммитда қатнашиш учун Европа кенгаши Президенти Антониу Кошта ҳам Самарқандга келган эди. 

И.АВВАЛБОЕВ, Р.НАЗАРМАТОВ, О.МИРСОАТОВ (сурат),  ЎзА 

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Европа комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен Самарқандда