Эрон билан халқаро тажриба алмашиш имкониятлари муҳокама қилинди
Маълумки, Эрон ҳунармандчилиги бой миллий анъаналарга, асрий амалий санъат мактабларига эга бўлиб, бу соҳадаги шериклик маданий меросни сақлаш ва иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутади. Бугунги кунда ҳунармандчилик соҳасида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик ва тажриба алмашиш алоқалари янги босқичга кўтарилмоқда.
Хусусан, пойтахтимизда “Ҳунарманд “уюшмаси раиси Расулжон Мирзааҳмедов, Эрон Ислом Республикасининг Golestan Province раҳбари Мажид Замани ва унинг турмуш ўртоғи Хода Ҳуссейини билан учрашув бўлиб ўтди.
Унда ёшларни Эронда стажировка ўташ, ҳунармандчилик соҳасида тажриба алмашиш, амалий кўникмаларини ошириш ҳамда икки давлат ёшлари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, келгусида ёш ҳунармандлар учун халқаро тажриба алмашиш дастурларини ташкил этиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича фикр алмашилди.
Г.Бобоева,ЎзА