Эрон бешта давлатдан товон талаб қилди
Теҳрон Саудия Арабистони, БАА, Қатар, Баҳрайн ва Иорданиядан “Эронга қарши Америка-Исроил томонида иштирок этганликлари учун” товон пули талаб қилди.
“IRNA” ахборот агентлиги хабар беришича, тегишли баёнотни Эрон Ислом Республикасининг БМТдаги доимий вакили Амир Саид Иравани берган.
- Бу бешта давлат ўз мажбуриятларини бузди ва ўлкамизга етказилган зарарни, жумладан, халқаро ҳуқуқбузарликлар натижасида келиб чиққан барча моддий ва маънавий зарарларни тўлиқ қоплаши шарт, - деди дипломат.
Эрон расмийлари маълумотларига кўра, АҚШ ва Исроилнинг зарбаларидан Эронга етказилган зарар дастлабки ҳисобда 270 миллиард долларга баҳоланмоқда.
Г.Сатторова, ЎзА