Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳомийлигида янги китоб

XX аср ўзбек насрининг ёрқин намояндаларидан бири, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Эркин Аъзамнинг “Танланган асарлар”ининг V қисми Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳомийлигида нашрдан чиқди.

Китобдан адибнинг публицистик мақолалари, суҳбатлари жой олган.

– Ёзувчи мардум “ўзидан ортганда”, кўнглидагини ошиғич изҳор этиш эҳтиёжи пайдо бўлганда публицистикага қўл уради, деб ёзади адиб. “Танланган асарлар”нинг  V жилдини қўлга оларкансиз, адибнинг “ўзидан ортган” дамлар битган  фиқралари, мақола ва сафарномалари, адабий қайдлар, портрет ва хотиралар, суҳбатларлари салмоғи эътиборни тортади. 

– Ўзбекистон халқ ёзувчиси, кинолари халқаро мукофотлар олган, китоблари кибор Овруполарда нашр бўлган, ҳикоя, қисса, роман, драма, киноасарлари, адабий-танқидий мақолалари, суҳбат ва фиқралари... – архивда қолиб кетганлари, йиртиб ташланганлари демаса, Эркин Аъзамнинг қарийб ҳамма ёзганларини ўқидим, “Тафаккур”да адиб қўлида ишладим. Амин бўлдимки, Эркин Аъзам – миллий мадҳиямиз муаллифи Чингиз Айтматов ҳақида айтганидек, “габарити жуда катта” Ёзувчи ва Шахс экан. Ёзганлари ва аъмоли уйғун, ўзганинг эркинлигини ҳам ўзиники қадар қадрлайдиган Инсон экан. Бундай одамлар, бундай асарлар ҳақида столга ўтириб, шартта ёзиб ташлаб бўлмайди, дейди китоб муҳаррири, филология фанлари доктори Нодира Офоқ.

“Шартта” ёзиб бўлмаганидек, табиийки сиз ҳам устоз адиб битикларини бир нафасда “шартта” ўқиб ташлолмайсиз. Бир-бир – шошмай, мулоҳаза қилиб, аммо мазза қилиб ўқийсиз. 

Мана, ўшандай битиклардан бири: 

“... Ватанни ким барпо этади? “Америк очмоқ”қа ҳожат йўқ: Ватан ҳар ким ўз ўрнида виждонан меҳнат қилсагина бир нарсали бўлади. Ватанни анчайин чаламулла, чаладеҳқон, чалаишчи ёки чалаарбоб – яъни жўн бир ҳаваскорлар бунёд этолмайди. Аммо биз умидли дунёнинг орзуларини, дейлик, оддий муаллимнинг маориф вазири бўлмоққа ҳалол интилишини ёки бир боғбоннинг қўшиқ айтиб довруқ таратишини тақиқлаш ниятида эмасмиз. Асло. Зинҳор-базинҳор. Эпласа, қўлидан келса – қандини урсин! Биз чала-чалаларга, баданига бир нима бўлса-бўлмаса, нотавон кўнгил, ҳар ишни орзу қилиб, ўзини ҳар ёққа уриб бировнинг ўрнини эгалламоққа уринадиган номуносиб даъвогарларга қаршимиз, холос. Ахир, ҳамма ҳам арбоб бўлавермайди, ҳамма ҳам шоир бўлавермайди... 

Гап – жамиятда ҳар ким ўз ўрнида туриб, ҳар ишни астойдил адо этишда. Ватан ўшанда юксалади”.

Эркин Аъзамнинг “Танланган асарлар”и V жилдини, албатта, ўқинг.

А.Нарзуллоев, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эркин Аъзам: “Танланган асарлар” V қисм