Эрдоған Исроил Мудофаа вазири билан кўришди
Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған Исроил Мудофаа вазири Бени Ганцни қабул қилиб, Яқин Шарқ ва Шарқий Ўртаер денгизида барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар берди.
“Томонлар стратегик масалаларни муҳокама қилдилар”.
Хабарда айтилишича, “учрашув аввалида Бени Ганц Исроил фуқаролари ва Туркиядаги яҳудий жамиятига қилинган таҳдидларнинг олдини олишдаги саъй-ҳаракати учун Президентга миннатдорлик билдирди”.
Ганч чоршанба куни Анқарага 10 йил ичида биринчи марта ташриф буюрди. Бугун Ганч ва Туркия Мудофаа вазири Хулуси Акар икки томонлама муносабатларни қайта тиклаш чора-тадбирларини кўриб чиқишади.
ЎзА