ФОТОРЕПОРТАЖ
Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Хайробод, Термиз гарнизонларида жойлашган ҳарбий қисмларда муддатли ҳарбий хизматга янги чақирилган ёш аскарларнинг “Ватанга қасамёд” маросими ўтказилди.
Халқи, Президенти ҳамда ота-боболарининг пок руҳи олдида қасамёд қабул қилган ҳар бир эр йигит бутун умри давомида бурчига содиқ бўлиб, сўнгги томчи қони қолгунича Ватан тупроғини қадрлаш лозимлигини бутун вужуди билан ҳис қилади. Бугун ана шундай шарафли вазифа – юртимиз тинчлиги ва осойишталигини ҳимоя қилишдек муқаддас бурчни бажаришга бел боғлаган мард ўғлонлар тантанали тарзда қасамёд қилди.
Маросимда қатнашган аскарларнинг ота-оналари фарзандларининг қад ростлаб юриши ва кўзларидаги чақнаб турган оловни кўриб, яна бир бор ғурур ва ифтихор ҳиссини туйди.
[gallery-22954]
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА