Энг фаол банклар аниқланди
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан Ўзбекистондаги 31 та тижорат банки учун “Банклар фаоллик индекси” ишлаб чиқилди. Мазкур индекс асосида ҳар чоракда банклар рейтинги янгилаб борилмоқда.
Марказ бош илмий ходими Х.Ҳамидовнинг маълум қилишича, банклар фаолияти индекс, молиявий воситачилик, молиявий оммабоплик, капитал етарлилиги, активлар сифати, бошқарув самарадорлиги, даромад олиш салоҳияти, ликвидлилик каби кўрсаткичлар бўйича баҳоланган.
Мазкур тадқиқот банк тизими активлари таркибида хусусий сектор улуши ўзгаришлари, шунингдек, банк соҳасидаги ислоҳот ва трансформация жараёнлари самарадорлигини доимий равишда баҳолаб бориш учун ўтказилмоқда.
Банкларни трансформация қилиш жараёнлари аҳолининг молиявий хизматларга бўлган талабини қондиради, ҳудудларни банк хизматлари билан қамраб олади ва ижтимоий-иқтисодий дастурларни амалга оширишга ҳисса қўшиши кутилмоқда.
Таъкидлаш керакки, 2018 йилда 4 мингдан ортиқ жисмоний шахслар масофавий банк хизматларидан фойдаланган бўлса, 2021 йил 1 январь ҳолатига ушбу хизматлардан фойдаланувчилар сони қарийб 14 мингга етди, бу эса банк секторида рақамли технологиялардан фойдаланиш қамровининг сезиларли даражада ошганлигидан далолат беради.
2021 йил 1 март ҳолатига республика банк тизими активлари 366,2 триллион сўмни (2020 йил 1 мартга нисбатан ўсиш 31,3 фоиз), мажбуриятлари – 306,6 триллион сўмни (ўсиш – 38,3 фоиз), капитал 59,5 триллион сўмни (ўсиш – 12,4 фоиз) ташкил этди. Ҳозирги кунда банк тизимида 55 мингдан зиёд киши фаолият олиб бормоқда.
Банклар икки гуруҳга ажратилган – йирик банклар ва кичик банклар. Рейтинг ҳар бир гуруҳ учун алоҳида тузилади.
Кичик банклар гуруҳига Тошкент шаҳри ёки республиканинг фақат бир ҳудудида фаолият олиб бораётган банклар киритилган. Йирик банклар фаоллик рейтинги 2021 йил 1-чорак учун 17 та йирик банк орасида.
Банкларнинг капитал етарлилиги, даромад олиш салоҳияти ва бошқарув самарадорлиги бўйича юқори натижалари умумий рейтингда юқори ўрин олишга ёрдам берди.
Мана шулар асосида юртимизнинг энг фаол банклари аниқланди.
Шаҳноза МАМАТУРОПОВА, ЎзА