“Эл-юрт умиди” жамғармаси: 1-очиқ стипендия танлови учун 500 та квота ажратилган
“Эл-юрт умиди” жамғармаси Бошқаруви кенгашининг тегишли қарорига мувофиқ, нуфузли университетларда бакалавриат, магистратура ва докторантура дастурларида таълим олиш учун 2026 йил 1-очиқ стипендия танлови эълон қилинди.
Жамғарма маълумотларига кўра, 2026/2027-ўқув йили учун нуфузли хорижий университетларда таълим олиш учун 500 та квота ажратилган.
Жумладан, бакалавриат таълим дастурлари учун – 167 та, магистратура учун – 232 та, докторантура учун – 38 та, Президент қарорларида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан — қўшимча 63 та квота жратилди.
Номзодларнинг ҳужжатлари жорий йилнинг 24 апрелга қадар барча учун ягона тартиб ва тенг имконият асосида онлайн платформа орқали 24/7 режимида қабул қилинади.
Гулноза Бобоева, ЎзА