Экспортчи тадбиркорга имкон яратилади
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги Президентимизнинг 2020 йил 21 октябрдаги фармони мазмун-моҳияти ҳамда агентлик томонидан амалга оширилаётган ишларга бағишланган вебинар шаклидаги анжуман ўтказди.
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги Президентимизнинг 2020 йил 21 октябрдаги фармони мазмун-моҳияти ҳамда агентлик томонидан амалга оширилаётган ишларга бағишланган вебинар шаклидаги анжуман ўтказди.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Азиз Воитов “COVID-19” пандемияси оқибатлари келтириб чиқарган глобал иқтисодий инқироз шароитида экспорт фаолиятини янада рағбатлантириш давлат учун энг муҳим устувор вазифалардан бирига айланаётгани, Президентимизнинг мазкур фармони қабул қилиниши экспортчиларга ёрдам бериш бўйича бошланган тадбирларнинг мантиқий давоми эканини таъкидлади.
Тадбирда Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш бўйича ҳукумат комиссиясининг фаолияти тўғрисида маълумот берилди. Ҳукумат комиссияси экспортчи корхоналарнинг муаммоли масалаларини ҳал этиш юзасидан ҳудудий ҳокимлик органлари, тижорат банклари, вазирлик, идоралар ҳамда Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари фаолиятини мувофиқлаштириб бориши маълум қилинди.
Бош вазир ўринбосари С.Умурзоқов бошчилигидаги ҳукумат комиссияси республиканинг ҳар бир ҳудудига ҳар ойда ташриф буюрган ҳолда тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқариш ва экспорт фаолияти билан боғлиқ муаммоларини тезкорлик билан ҳал этиб бораётгани қайд этилди.
Фармон асосида экспорт қилувчилар учун берилаётган имтиёз ва преференциялар, экспортолди кредитларини ажратиш бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун компенсациялар, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан кредитлар бўйича кафолатлар миқдорини ошириш ҳамда ундан фойдаланиш тартиби янада енгиллаштирилганлиги конференция иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.
– Мазкур ҳужжат пандемия даврида экспортчи тадбиркорларга катта бир кўмак бўлди, – дейди Ўзбекистон экспортчилари уюшмаси раиси Мухтор Умаров. – Жумладан, фармонга кўра, ҳар бир тадбиркор 1 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит олиши мумкин. Бу кредит муддати бир йилга мўлжалланган. Илгари экспортчи тадбиркорга айланма маблағ етишмасди.
Маҳсулотимизнинг маблағини олмаганимиз учун кейинги хом ашё сотиб олиш учун айланма маблағ тўхтаб қоларди. Бир мисол, оддий саримсоқ пиёзнинг 1 килоси бир қарасанг 5000 сўм, бир қарасанг 10 минг сўм сотилади. Тадбиркор айланма маблағ бўлмагани учун маҳсулотини ўша куни сотишга ҳаракат қилади. Чунки унга кейинги хом ашёга пул керак. Шунинг учун даладан кўтара сотишга мажбур бўлади. Натижада бозорларда нархларнинг ошиши юзага келади.
Бу каби ҳолатлар экспортчи тадбиркорларнинг 90 фоизига тўсиқ бўлиб келаётган эди. Эндиликда мазкур фармон билан тадбиркорга айланма маблағ олиш имкони яратилади.
Бу каби ҳолатлар экспортчи тадбиркорларнинг 90 фоизига тўсиқ бўлиб келаётган эди. Эндиликда мазкур фармон билан тадбиркорга айланма маблағ олиш имкони яратилади.