Сўнгги йилларда экологик муаммолар нафақат ҳукумат, балки кенг жамоатчилик диққат марказида турибди. Айниқса, ёшларнинг атроф-муҳит муҳофазасидаги фаол иштироки экологик саводхонликни ошириш, яшил ташаббусларни амалга ошириш ва барқарор ривожланиш мақсадларини рўёбга чиқаришда муҳим аҳамиятга эга.

Очиқ мулоқотда ёшлар нафақат муаммоларни кўтаради, балки ечим таклифлари билан ҳам қатнашади. Бу уларнинг фуқаролик жамиятидаги ўрни ва масъулиятини янада оширади.

Бухоро шаҳридаги “Касбий кўникмалар” марказида “Экология ва ёшлар: депутат билан мулоқот” мавзусида ташкил этилган давра суҳбатида маҳаллий Кенгаш депутатлари, экофаоллар, таълим муассасалари вакиллари ҳамда ёшлар иштирок этди.

Давра суҳбати давомида ёшларга экологик маданиятни юксалтириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, яшил ҳудудларни кенгайтириш ҳамда табиатга нисбатан масъулиятли муносабатни шакллантириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Шунингдек, экология соҳасидаги қонунчиликдаги янгиликлар, депутатларнинг ваколатлари ва уларнинг маҳаллий даражадаги экологик ташаббусларни қўллаб-қувватлашдаги роли ҳақида тушунчалар етказилди.

Ёшлар депутатларга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, чиқиндиларни ажратиб ташлаш маданиятини жорий этиш, қайта ишланадиган чиқинди топширган ёшларга махсус баллар бериш, уларни рағбатлантириб бориш, қайта ишлаш цехларини яратиш каби таклифларини билдирди.  

Ёшлар экологик ислоҳотларнинг ҳаракатлантирувчи кучи. Уларга ишонч билдириш, қўллаб-қувватлаш ва ечим  топишда иштирок эттириш экологик барқарорлик сари ташланган муҳим қадамдир.

Н.Раҳмонова, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Экология ёшлар нигоҳида: муаммо ва ечимлар