Дзюдочиларимиз “European Open 2026”да 2 та бронза медалини қўлга киритди
Польшанинг Варшава шаҳрида 27 давлатнинг 320 нафар дзюдочиси иштирокида ўтказилган “European Open 2026” турнирида мамлакатимиз вакиллари муносиб натижаларга эришди.
Терма жамоамиз аъзоларидан Муҳаммаджон Машарипов (-60) ва Ҳожиакбар Тошев (-73) “European Open 2026” мусобақасининг бронза медалларига сазовор бўлди.
Икки кунлик беллашувлар сарҳисобига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2 та бронза медали билан умумжамоада 8-ўринни эгаллади.
Турнирда 4 та олтин, 3 та бронза медалига эга чиққан Франция терма жамоаси 1-ўриндан жой олган бўлса, кейинги поғоналар 1 тадан олтин медални қўлга киритган Польша, Қозоғистон, Италия терма жамоаларига насиб этди.
Т.Рўзиев, ЎзА