Жаҳон миқёсида геосиёсий таранглик, иқтисодий беқарорлик, ресурслар учун рақобат кескин тус олган бир пайтда, минтақавий ҳамкорлик ва мулоқотлар ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу айниқса, Марказий Осиё каби мураккаб тарихга ва ўзига хос геостратегик ўринга эга бўлган ҳудудлар учун долзарбдир.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 9-10 октябрь кунлари Тожикистон Республикасига амалий ташрифи айнан мана шундай мураккаб геосиёсий шароитда минтақавий ҳамкорликнинг янги босқичини бошлаб берди. Ташриф доирасида Душанбе шаҳрида “Марказий Осиё – Россия” иккинчи саммити ва МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу муҳим халқаро учрашувларда Ўзбекистон етакчиси томонидан илгари сурилган стратегик ва амалий ташаббуслар мамлакатимизнинг минтақавий ҳамда глобал миқёсдаги фаол, прагматик ва ташаббускор ўрнини яна бир бор яққол намоён этди.

Президент Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи бир вақтнинг ўзида бир неча муҳим йўналишларни қамраб олгани билан алоҳида аҳамиятга эга. Бир томондан, бу Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги стратегик шериклик ва яхши қўшничилик муносабатларининг янада мустаҳкамланаётганини кўрсатса, иккинчи томондан, бу ташриф минтақавий интеграция ва кенг кўламли ҳамкорлик жараёнларида Ўзбекистоннинг етакчи ролини янада мустаҳкамлади. Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмоннинг учрашувида икки томонлама савдо ҳажми, юк ташиш ва авиақатновлар сонининг ортиши ижобий натижа сифатида қайд этилди. Бундай мустаҳкам пойдевор эса, ўз навбатида, бутун минтақа учун барқарор ривожланиш моделига асос бўлиб хизмат қилмоқда.

“Марказий Осиё – Россия” форматидаги саммит эса минтақа мамлакатлари учун умумий чақириқ ва таҳдидларга нисбатан якдил ва ҳамоҳанг ёндашув шакллантираётган муҳим мулоқот майдонига айланмоқда. Президент Мирзиёев саммитдаги нутқида Россияни Марказий Осиё учун устувор стратегик шерик ва иттифоқчи сифатида алоҳида таъкидлади. Умумий тарих ва маданий яқинликка асосланган бу ҳамкорлик ташқи сиёсатдаги прагматизм ва кўп векторлилик принципларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

МДҲ давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида эса Президент Мирзиёев ташкилот доирасидаги анъанавий ҳамкорлик механизмларини янгича мазмун билан бойитиш, уларни замонавий талабларга мослаштириш зарурлигини билдирди. Мамлакатимиз раҳбари МДҲнинг мураккаб глобал шароитларда ҳам ўз самарадорлигини сақлаб қолаётганини қайд этиб, ташкилот доирасидаги амалий ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган бир қатор аниқ ва пухта таклифларни илгари сурди.

Президент Мирзиёев томонидан таклиф этилган ташаббуслар институционал механизмларни мустаҳкамлаш, иқтисодий ва саноат кооперациясини ривожлантириш, транспорт-логистика тизимини такомиллаштириш, энергетика ва юқори технологиялар соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш, инсон капиталини ривожлантириш, шунингдек, хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни кучайтиришга қаратилгани билан ажралиб туради. Ҳукумат раҳбарлари ўринбосарлари даражасида Мувофиқлаштирувчи кенгаш тузиш ва 2027 йилгача мўлжалланган Қўшма ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш таклифи ҳамкорликни тизимлаштиришда муҳим қадам бўлади.

Бухорода “Марказий Осиё – Россия” саноат инжиниринг хабини ташкил этиш, “агроэкспресс” лойиҳасини амалга ошириш, транспорт соҳасида ахборот-логистика марказларини яратиш, атом энергетикаси ва сунъий интеллект соҳасидаги шериклик лойиҳалари, диплом ва малака ошириш соҳасидаги янги келишувлар, “Келажак муҳандислари” консорциуми ҳамда Хивада ўтказиладиган МДҲ ёшлар форуми каби ташаббуслар келгуси ҳамкорликнинг аниқ йўналишларини белгилаб берди.

Айниқса, хавфсизлик соҳасидаги таклифлар терроризм, экстремизм ва кибертаҳдидларга қарши курашда махсус хизматлар ҳамкорлигини кучайтириш ҳамда Афғонистондаги вазият юзасидан мувофиқлаштирилган ёндашувни ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этади. Чунки барча ижтимоий ва иқтисодий ташаббусларнинг муваффақияти, аввало, тинчлик ва барқарорликка боғлиқдир.

Шу тариқа Президент Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга амалий ташрифи ва ундаги самарали иштироки Ўзбекистоннинг нафақат минтақавий, балки Евроосиё маконидаги сиёсий-иқтисодий жараёнларда фаол ва таъсирчан субъект сифатида намоён бўлаётганини яққол кўрсатди. Илгари сурилган ташаббуслар ўзининг стратегик кўлами, амалий мазмуни ва келажакка йўналтирилгани билан ажралиб туради. Уларнинг изчил ва самарали амалга оширилиши Марказий Осиё мамлакатларининг барқарор тараққиёти, транспорт ва энергетика хавфсизлиги, инсон капиталини ривожлантириш ҳамда узоқ муддатли минтақавий фаровонликка хизмат қилиши шубҳасиз.

Бу эса Янги Ўзбекистон ташқи сиёсатининг очиқлик, прагматизм ва ташаббускорликка асосланган муваффақиятли йўналиши сифатида алоҳида эътиборга лойиқдир.

Фарҳодбек Атаханов,

Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази,

Андижон вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари.

ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Душанбе саммитлари: Ўзбекистон ташаббуслари орқали Марказий Осиё ҳамкорликнинг янги босқичида