Дунёда ҳафта ичида нималар содир бўлди?
4-10 март муҳим воқеалари қисқа сатрларда
4-10 март муҳим воқеалари қисқа сатрларда
Россия. ЮНЕСКО Бош директори Одрэ Азуле Россияга илк расмий ташрифини амалга оширди. Ташриф доирасида ЮНЕСКО ─ Россия ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлаш масаласи муҳокама қилинди.
АҚШ. Мамлакат ҳукумати томонидан Венесуэлага қарши санкциялар кучайтирилди.
Афғонистон. Мамлакат жанубида юз берган бир неча кунлик ёғингарчилик оқибатидаги сув тошқини 60 кишининг ўлимига сабаб бўлди.
Франция. Гренобль ва унга яқин шаҳарларда амалга оширилган фуқаролар тартиббузарлиги оқибатида 65 та автомобилга ўт қўйилди.
Сурия. Мамлакатнинг 16 та аҳоли пунктларига террор гуруҳлари томонидан қуролли ҳужумлар амалга оширилди.
АҚШ. Мамлакатнинг қатор штатларида юз берган кучли торнадо оқибатида ўнлаб аҳоли ҳалок бўлди, минглаб аҳоли электр энергияси таъминотидан узилиб қолди.
Эфиопия. Аддис-Абеба – Кения йўналишида ҳаракатланаётган самолётнинг қулаши оқибатида 33 мамлакатдан бўлган 149 нафар йўловчи, шунингдек, 8 нафар экипаж аъзоси ҳалок бўлди.
Сербия. Мамлакатнинг йирик шаҳарлари бўйлаб Президент ва ҳукумат бошқарувига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди.
Франция. “Сариқ нимчалилар” ҳаракатининг ушбу ҳафтадаги намойишларида 7 минг аҳоли иштирок этди.
Колумбия. Мамлакат марказий ҳудудида самолётнинг қулаши оқибатида 12 киши ҳалок бўлди.
Польша. Кучли бўрон оқибатида 150 минг аҳоли электр таъминотидан узилиб қолди.