Шу кунларда юртимиз бўйлаб “Долзарб 90 кун” тадбирлари ўтказилмоқда.
Хусусан, мазкур лойиҳа доирасида Оҳангарон туманида ҳам “Тинчлигимиз, тараққиёт ва фаровонлик учун” шиори остида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти Кенгаши ва қатор тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда ёшларга ҳарбий қисмлардаги замонавий шароитлар, миллий армиямизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида муҳим маълумотлар берилди.
Ўзаро мулоқот давомида мамлакатимизда ёшлар юксак эътибор берилаётгани, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан жамиятимизнинг ҳар бир аъзосига ғамхўрлик, меҳр-оқибат кўрсатилаётгани, инсон қадр-қиммати, унинг орзу-ниятларини рўёбга чиқаришга имконият яратиб бериш устувор вазифага айлангани қайд этилди.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/BTBLBvwp_RE?si=cTrLXPt1c0QkIBot" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Гулноза Бобоева, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА