Нукусда “Миллий тикланиш” демократик партияси фаолиятини янада жонлантириш, депутатларнинг ваколатларидан самарали фойдаланишини таъминлаш мақсадида учрашув ўтказилди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси,  Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари ҳамда оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда депутатлар томонидан 2025 йилнинг саккиз ойи давомида амалга оширилган ишлар танқидий таҳлил қилиниб, 2025–2029-йилларга мўлжалланган партия Сайловолди дастурида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан фикр алмашилди. Жумладан партия Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Феруза Муҳамеджанова,  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Руслан Жумамуратов ва бошқа сўзга чиққанлар партия ташкилотлари томонидан ҳудудда амалга оширилаётган ишлар, ютуқлар ва камчиликларга эътибор қаратиб, партия дастурий мақсад ва вазифаларини рўёбга чиқариш, депутатлар томонидан ҳали тўлиқ фойдаланилмаётган имкониятларни аниқлаш, сайловчилар ва электорат манфаатларини ҳимоя қилиш каби масалалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

– Бугунги кунда сайловчиларни оддий ҳисобот ёки қуруқ ваъдалар билан ишонтириб бўлмайди. Сиёсий онги ва тафаккури тобора юксалиб бораётган аҳоли депутатлардан амалий ишлар ва аниқ ташаббуслар кутади. Шунинг учун ҳар бир халқ вакили ўзининг депутатлик мақомига муносиб равишда, катта масъулият билан иш олиб бориши зарур – дея таъкидлади Феруза Муҳамеджанова. Шунга мувофиқ, маҳаллий вакиллик органларидаги партия гуруҳлари ва депутатларни ўз ваколатларидан самарали фойдаланишга, сайловчилар билан доимий мулоқот ўрнатиш, партия мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда ташаббускорликни янада оширишга чақирди.

Учрашувда депутатлар томонидан партия дастурий вазифаларини янада самарали амалга ошириш юзасидан таклифлар билдирилди. Ҳусусан, ёшлар билан ишлаш, ҳунармандчиликни ривожлантириш, миллий қадриятлар ва тарихий мерос обектларини асраб-авайлаш, таълим ва маънавият соҳасидаги қатор лойиҳалар муҳокама қилинди.

Тадбир якунида самарали фаолият кўрсатган бир қатор депутатлар партия Марказий Кенгаши томонидан Фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирланишди.

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Депутатлар фаолияти таҳлил қилинди