Юртимизда фуқароларнинг ҳаётий муаммолари ва эҳтиёжларини тинглаш, уларни самарали ечимга йўналтириш муҳим устувор йўналиш сифатида белгиланган. Бу борада Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Либерал-демократик партияси депутатларининг фаол иштироки ва ташаббуслари алоҳида аҳамият касб этмоқда.

Депутат Виктор Пак жорий йилнинг апрель ойида ўзи сайланган ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати, аҳолининг турмуш тарзи билан яқиндан танишиш Оққўрғон туманининг олис манзилларидан бирида жойлашган “Халқобод” МФЙдаги 24-мактабнинг таъмирталаб ҳолда эканини билган эди. Аҳоли ўшанда мактаб биносини қайта қуришда халқ вакилидан кўмак сўраб мурожаат қилган. 

1985 йилда маҳаллий аҳоли томонидан ҳашар йўли билар қурилган 120 ўринга мўлжалланган мактаб биносининг яроқсизлиги ва моддий-техник базасининг замонавий талабларга жавоб бермаслиги жиддий муаммога айланган бир паллада депутат уларнинг мурожаатларига қулоқ тутди. 

Масаланинг ижобий ечимларини излашга киришди. Ташаббус асосида Жанубий Кореянинг “Good Neighbours International” халқаро ёрдам фонди менежери Парк Минчоль билан музокаралар олиб борди. Шу бўйича янги ўқув биноси қуриш бўйича келишувга эришилди. Ҳомийлар билан ҳамкорликда мактабнинг амалдаги ҳолати ўрганилди. Мактаб биноси учун қулай ва замонавий лойиҳалар устида ишланди. 

Мустақиллигимизнинг 34 йиллик байрами арафасида замонавий рақамли мактабга тамал тоши қўйилди. Унда қатнашган сайловчилар, 24-умумтаълим мактаби маъмурияти, ўқувчилари депутатга кўрсатилган кўмак учун ўз миннатдорликларини билдиришар экан, мазкур хайрли иш юртимизда кенг нишонланаётган байрамга катта туҳфа бўлганини қувонч билан айтди. 

Бугун Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” деган эзгу ғояга ҳамоҳанг эканини эътироф этди. Партия ўзининг Сайловолди дастурида белгилаб олган – сифатли таълимга эришиш, таълим сифатини тубдан яхшилаш борасидаги ваъдаларини бажараётганини таъкидлади. Тадбир давомида мактабда таҳсил олувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилаларнинг фарзандларига мактаб сумкалари ва совғалар ҳадя этилди. 

Айтиш жоиз, бундай мисоллар нафақат Оққўрғон тумани, балки юртимизнинг турли ҳудудларида ҳам кузатилмоқда. Муҳими, бу саъй-ҳаракатлар туфайли соғлиқни сақлаш, йўл, ичимлик суви, электр таъминоти, ижтимоий инфратузилма каби кўплаб соҳалардаги аҳоли мурожаатлари ҳал этилмоқда.

А.Мусаев, ЎзА.

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Депутат кўмагида рақамли мактаб қурилади