Тасаввур қилинг, фермер-бободеҳқон ерга буғдой уруғини қадаган маҳалдан бошлаб кун санайди: экинни тўла-тўкис ундириб олгунича озмунча тер тўкадими?

Мураккаб об-ҳаво шароитидан тортиб, энг керакли агротехник тадбирларни қўллашгача бўлган жараёнлардан ўтиш осон кечмайди, албатта. Энг муҳими, улар ўзларининг туну кун қилган ҳалол меҳнатлари самарасини ҳосил пишиб етилиб, ўз вақтида ўриб-йиғиб, хирмонга тўкилган дамда, асосийси, белгиланган режалар ошириб уддалангач, юзлари ёруғ бўлади. 

Шундагина фермернинг кўнгли хотиржам бўлади. 

Шу маънода, бугунги мураккаб глобал иқтисодий шароитда, айниқса озиқ-овқат хавфсизлиги дунё миқёсида энг долзарб масалага айланиб бораётган бир пайтда, мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида мавжуд ресурслар ва имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда, Янги Ўзбекистонимизнинг бу йилги улкан ғалла хирмони  омилкор деҳқон 
ва фермерлар, сувчилар, агроном ва механизаторлар, ғаллачилик кластерлари ҳамда соҳанинг фидоий олиму тажрибали мутахассисларининг заҳматли меҳнатлари эвазига яратилганини мамнуният билан таъкидлашни истардик.

Эришилган улкан ютуқларимиз замирида албатта давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизда  аграр соҳада, хусусан, қишлоқ хўжалигининг ғаллачилик тармоғида амалга оширилаётган кенг кўламли янгиланишлар, изчил ислоҳотларнинг амалий натижаси мужассамдир.

Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон халқаро ҳамжамиятнинг ажралмас бир қисми бўлгани, қолаверса, интеграцион жараёнларнинг чуқурлашуви шароитида халқаро бозорларда кузатилаётган салбий тенденциялар, бундан ташқари дунё миқёсида давом этаётган сиёсий, иқтисодий вазият қанчалик мураккаб бўлмасин, мамлакат қишлоқ хўжалигида эркин рақобатни таъминлайдиган бозор тамойилларига ўтиб бормоқда.

Президентимизнинг қатъий иродаси, узоқ истиқболни кўзлаб қилинган саъй-ҳаракатлари туфайли бевосита ғалла бозорини эркинлаштириш йўлида жиддий ислоҳотлар амалга оширилди. Ва муболағасиз айтиш мумкин, айнан бу борада тарихий қарор қабул қилиниб, ғалла ҳосилини давлат томонидан сотиб олиш ва сотишда бозор нархлари қўлланилиб, ғаллачиликка ихтисослашган кластерлар ва фермерларга буғдойни бозор нархида тўлиқ эркин сотиш ҳуқуқ берилди. 

Бу эса, аввало, қишлоқ хўжалиги соҳасини эркинлаштириш, фермер ва деҳқон хўжаликларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш йўлида ташланган муҳим қадам бўлди.

Эсланг, давлат раҳбари, қайта-қайта таъкидлаётган ҳаётий иборани: яъни қачонки фермер бой бўлса, халқ ҳам бой бўлади. Биз тўла-ишонч билан айта оламизки, бугун фермерларимиз эришаётган ютуқлар ушбу ҳақиқатни яна бир бор исботламоқда. 

2020 йилдан давлат буюртмаси асосида бошоқли дон етиштириш амалиётини бекор қилиниб, соҳада босқичма-босқич бозор тамойилларини жорий этилди. Фермер хўжаликларга ғалла етиштириш учун ажратилган имтиёзли кредит маблағларидан эркин фойдаланиш ҳамда хизмат кўрсатувчи ва ресурс етказиб берувчиларни ихтиёрий танлаш ҳуқуқининг берилиши, шунингдек, донни  харид қилиш ҳамда сотишда биржа механизмининг жорий этилиши юқори манфаатдорликни таъминламоқда.

Давлат ресурси ва биржа савдоларида сотиш учун ғалла топшириш кўпроқ манфаат келтираётганини фермерларимиз ҳис этмоқдалар. 

Фермер хўжаликларининг фидокорона меҳнатини муносиб рағбатлантириш мақсадида Президентимиз томонидан 2025 йил ҳосилидан бошлаб маҳсулот етиштириш харажатларини молиялаштириш учун имтиёзли кредитлар амалдаги 12 фоиздан 10 фоизгача тушириб, тўғридан-тўғри фермер хўжаликларига ажратиш тартибини жорий этди.

Шунингдек, сув тежовчи технологиялар жорий қилиш учун субсидия ажратилиши натижасида ёмғирлатиб суғориш тизимлари ўрнатилган ғалла майдонлари кенгайтирилди.

 Бундан ташқари, соҳа олимларининг илмий тавсиялари ҳамда ғалла экиш ва етиштиришнинг ҳар бир босқичида ўтказилган ўқув-амалий семинарлар, шунингдек, бободеҳқонлар таъбири билан айтганда, об-ҳавонинг қулай келиши мўл ҳосил етиштириш имконини берди. 

Юртбошимиз томонидан қабул қилинган Фармон ва қарорлар орқали фермер ва қишлоқ хўжалиги субъектлари учун катта имконият ва имтиёзлар яратилди. Хусусан: 2025 йилнинг ўтган даврида қатор имтиёзлар ва ваколатлар берилди.

Биринчидан, Солиқ юки енгиллаштирилди: 2025 йил 19 мартда давлат раҳбари томонидан имзоланган Фармонга мувофиқ, фермер хўжаликларининг солиқ қарздорлиги бўйича ҳисобланган пенялар ҳисобдан чиқарилди, ижро ишлари тўхтатилди;

Иккинчидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 мартдаги 131-сонли қарорига биноан, пахтадан 50 ц/га, ғалладан 80 ц/гадан юқори ҳосил олган фермерларга бир қатор имтиёзлар жорий этилди:

ижарага олинган ерларнинг 25 фоиз қисмига алмашлаб экиш ҳуқуқи (чорва озуқаси, сабзавот, мойли экинлар);

фермерлар кенгаши аъзолик бадали 0,6 фоиз ўрнига 0,3 фоиз этиб белгиланди;

ер солиғидабазавий ставкага нисбатан мутаносиб равишда 3 каррагача камайтирувчи коэффициентлар қўллашга рухсат берилди.

Президентимизнинг ана шундай истиқболли Фармон ва қарорларидан руҳланган фермерлар бу йил ғалладан 80 центнер ва ундан юқори ҳосил олишга бел боғлаб, 2025 йил ҳосили учун жами 997 минг гектар сувли майдонларда кузги бошоқли дон экинлари экиб, парвариш қилди.

Ғалладан юқори ҳосил етиштириш бўйича соҳа олимларининг “Кузги бошоқли дон экинларидан мўл ва сифатли ҳосил етиштиришда амалга ошириладиган долзарб агротехник тадбирлар тўғрисида” тавсияномалари ишлаб чиқилиб, ғалла етиштирувчи хўжаликларга етказилди.

Бундан ташқари, январь ва апрель ойларида “Бошоқли дон экинларидан юқори ҳосил етиштиришда қўлланиладиган инновацион агротехнологияларини олиб бориш” мавзусида соҳа мутахассислари томонидан ўқув-семинар ташкил этилди ҳамда фермер ва деҳқон хўжаликларини бу борадаги билим ва кўникмалари ошириб борилиши таъминланди.

Экиш мавсуми ўтган йилларга нисбатан 10-12 кун эрта якунланиб, октябрнинг учинчи 10 кунлиги ва ноябрь ойидаги ёғингарчиликлар ҳисобига асосий ғалла майдонларини тупроқнинг табиий намига ундириб олинди.

Шунингдек, март-май ойларида азотли минерал ўғитлар билан 3 марта (750-800 кг/га физик ҳолда) ҳамда макро-микро ўғитларга бойитилган биостимуляторлар билан суспензия усулида 4-5 марта баргидан озиқлантирилди.

Етиштирилган ҳосилни уюшқоқлик билан ўриб-йиғиб олиш учун 2 минг 366 та ғалла ўриш отрядлари ташкил этилиб, уларга, 3 минг 104 та (ш.ж 2025 йил 195 дона янги сотиб олинган) юқори унумли комбайнлар 14 минг 133 та юк автомобиллари, 2 минг 508 та трактор тиркамаси бириктирилди.

РомитанВобкент, Дўстлик, Мирзачўл, Пахтакор, Касби, Косон, Нишон, Қамаши, Қизилтепа, Каттақўрғон, Оқдарё, Иштихон, Пахтачи, Ангор, Жарқўрғон, Қизириқ, Термез, Узун, Бўка, Пискент, Фурқат, Учкўприк, Боғот, Гурлан, Хонқа, Ҳазорасп туманларида ўртача 86-90 центнердан;

Жондор, Қоракўл, Арнасой, Ш.Рашидов, Зарбдор, Муборак, Миришкор, Ғузор, Навбаҳор, Тўрақўрғон, Уйчи, Наманган, Норин, Жомбой, Пастдарғом, Денов, Қумқўрғон, Шеробод, Юқоричирчиқ, Ўртачирчиқ, Чиноз, Қуйичирчиқ, Қибрай, Бешариқ, Бағдод, Данғара, Қўштепа, Риштон, Фарғона ва туманларида 80-85 центнердан дон ҳосили етиштирилди.

Шунингдек, ғалла парваришида илғор агротехнологиялар қўллаган Мирзачўл туманидаги “Файз Шахрух”, Дўстлик туманидаги “Барака,”, “Чашма-2”, Пахтачи туманидаги “Норбўта Мейлиевич даласи”, “Фаррух”, Ангор туманидаги “Ўктамбек Суннатбек”, “Зилола Сарвар Сурхон”, Денов туманидаги “Ислом Ахмад Мирзаевлар”, “Алпомиш Денов”,  Жарқўрғон туманидаги “Халқобод Гулистон”, Олтинсой туманидаги “Амиров Дилмурод”, “Тарағай замини” Термиз туманидаги “Шуҳрат Термиз”, “Улуғбек Хуррамов”, Ҳазорасп туманидаги “Сулаймон”, “Соли туркман”, “Сотиболди кулол”, “Ғофур Рухия” фермер хўжаликларида 100 центнердан ҳосил олинди. 

Эришилаётган бу каби юксак муваффақиятлар ортида, яна бир бор таъкидлаймиз, лафзи ҳалол деҳқон ва фермерларимиз, соҳа фидойиларининг фидокорона меҳнати ётибди. Асосийси пухта ўйланган ислоҳотлар ва илмий ёндашувларнинг амалий самараси ҳамдир. 

Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигининг муҳим тармоғи бўлган ғаллачиликни ривожлантириш орқали аҳолининг дон маҳсулотларига бўлган талабини тўла қондириш мақсадида бошоқли дон экинлари етиштириладиган суғориладиган майдонлар кенгайтирилиб, серҳосил, истиқболли навлар яратилаётганлиги боис ҳосилдорлик йил сайин ошиб бормоқда.

Бугун фермерлар нафақат иқтисодиёт локомотивлари, балки юртнинг ободлиги, ватан равнақи, халқ маъмурчилиги йўлида астойдил жон куйдирадиган билимдон, сиёсий етук кишилар сифатида шаклланиб бораётганлиги натижасида мамлакатимизнинг бахтли истиқболи йўлида қилинаётган эзгу ишлар катта самара бераётганлигини кўриб турибмиз. 

Ўзбекистон фермерлари кенгаши бўлим бошлиғи 
Зокир Алламурадов

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Деҳқон меҳнати қадр топмоқда     