Тошкентда “Ўзбекистон – Хитой мулоқоти: ҳамкорлик ва умумий ривожланиш модели” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ташқи сиёсий тадқиқотлар ва халқаро ташаббуслар маркази томонидан ташкил этилган тадбирда мамлакатимизнинг етакчи таҳлилий марказлари, вазирлик ва идораларнинг тадқиқот тузилмалари вакиллари, шунингдек Хитой Давлат кенгаши ҳузуридаги Экспертлар бюроси маслаҳатчилари делегацияси ҳамда ХХРнинг Тошкентдаги элчихонаси дипломатлари иштирок этди.

Қатнашчилар икки давлат таҳлилий марказлари ўртасидаги илмий-таҳлилий ва тадқиқот алоқаларининг ҳозирги ҳолати ҳамда алоқалар кўламини янада кенгайтириш истиқболини муҳокама қилдилар.

Таҳлилий тузилмалар вакиллари экспертлар мулоқотини кенгайтириш зарурлигини якдил маъқулладилар. Бу Ўзбекистон ва ХХР ўртасидаги стратегик ҳамкорликни амалий мазмун билан бойитишга хизмат қилади.

Экспертлар мунтазам равишда қўшма тадбирлар ўтказиш, ташриф ва малака ошириш тадбирлари ташкил этиш, шунингдек тадқиқот натижаларини махсус нашрларда эълон қилишга келишиб олдилар.

Ғ.Хонназаров, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давра суҳбати мавзуси – Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорлиги