Дадил одимлаётган хўжалик
Наманган туманидаги «Ўринбой пахтакор» фермер хўжалиги 86 гектар ер майдонига эга.
Наманган туманидаги «Ўринбой пахтакор» фермер хўжалиги 86 гектар ер майдонига эга.
Хўжаликда 16 нафар ишчи доимий пудрат усулида, 46 нафар киши мавсумий ёлланма тарзда меҳнат қилади. Омилкорлар жорий мавсумда 40 гектар ерда ғалланинг «Аср элита» навини етиштириб, давлатга ғалла топшириш режасини ортиғи билан уддалади. Пилла етиштириш кўрсаткичи эса 150 фоизни ташкил этди.
Хўжалик аъзолари айни пайтда 45,5 гектар майдонда экилган «Андижон-35» навли ғўзани барча агротехник талаблар асосида парваришлашга асосий эътиборни қаратган.

