Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида 198 мамлакатдан 50 мингдан ортиқ иштирокчини бирлаштирган БМТ Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенцияси Томонлари конференциясининг 29-сессияси (COP29) давом этмоқда.

Таъкидлаш лозимки, COP29 иқлим ўзгаришининг энг жиддий оқибатларини олдини олиш бўйича халқаро иқлим мажбуриятларини келишиш ва чора-тадбирларни муҳокама қилиш учун энг муҳим платформага айланди.  

Тадбирда асосий эътибор молиявий масалаларга қаратилмоқда. Чунки, иштирокчи мамлакатлар учун иссиқхона газлари эмиссиясини сезиларли даражада камайтириш ва инсонларнинг ҳаёти ҳамда турмуш даражасини иқлим ўзгаришининг кучайиб бораётган таъсиридан ҳимоя қилиш учун зарур бўлган сармоя билан таъминлаш жуда муҳим.  

Конференция доирасида 150 та давлат ва ташкилот ўзининг павильонларини тақдим этмоқда. Улардан 70 дан ортиғи конференция иштирокчиларининг миллий павильонлари саналади.  

Кўргазмалар марказининг асосий қисмида жойлашган Ўзбекистон Миллий павильонига тадбирнинг илк кунида 1000 нафардан ортиқ делегат ташриф буюрди. Юқори мартабали меҳмонлар орасида Озарбайжон жамоат арбоби Лейла Алиева, БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти Бош директори ўринбосари Виорелл Гуцу, Қозоғистон Республикаси Экология ва табиий ресурслар вазири Ерлан Насинбаев, Туркий давлатлар ташкилоти Бош котиби Кубанычбек Омуралиев, Таълим, фан ва маданият бўйича Ислом ташкилоти (ICESCO) вакиллари бор.  

Ўзбекона қадриятларни тасвирлаган Ўзбекистон павильони меҳмонлар ва делегатларда катта таассурот қолдирди. Хусусан, Лейла Алиева павильонда намойиш этилган маданий мерос ва экологик ютуқларга алоҳида қизиқиш билдирди. Орол фожиаси кўлами ва унинг қуриган тубида олиб борилган ўрмонларни қайта тиклаш ишлари ҳақида тўхталди ва ислоҳотларни эътироф этди.    

Муҳайё Тошқораева,  

ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
COP29: Ўзбекистон павильони хорижликлар эътиборида